Оксана чусовитина гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди — збекистон

Оксана чусовитина гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди — Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 41 ёшли Оксана Чусовитина Гиннеснинг рекордлари китобига расман киритилди. Бу? а?да спортчи Instagram’даги са? ифаси ор? али маълум? илди.
Гиннеснинг рекордлари китоби расмий сайтида хабар берилишича, Чусовитина кетма-кет 7 та Олимпия ўйинларида иштирок этган гимнастикачи аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Оксана Чусовитина Олимпиадалардаги иштирокини Барселона–1992 дан бошлаган. 41 ёшли спортчи учун Рио–2016 ўйинлари еттинчи Олимпиада бўлди. Бундай кўрсаткичга дунё спорт гимнастикачилари орасида? али? еч ким эриша олмаган.
Маълумот учун, Чусовитина 1992 йили Барселонада ўтказилган Олимпиадада олтин медални, 2008 йилда Пекинда ўтказилган ўйинларда кумуш медални? ўлга киритган эди.

Оцените статью
Добавить комментарий