Оксана чусовитина халкаро гимнастика шон-шараф залига киритилди — узбекистон

Оксана чусовитина халкаро гимнастика шон-шараф залига киритилди — узбекистон

Таникли гимнастикачи Оксана Чусовитина Халкаро гимнастика шон-шараф залига (IGHOF) киритилди. Уни гимнастиканинг ривожи йулида улкан хизматларини кушган спортчилар сафига киритиш маросими шанба куни Оклахома-Ситида (АКШ) булиб утган 21-анъанавий тадбирда ташкиллаштирилди, деб хабар килинди шон-шараф зали расмий сайтида.
Узбекистонлик гимнастикачидан ташкари, Халкаро гимнастика шон-шараф залидан япониялик Сун Фудзимото (Олимпиада-1976 олтин медали сохиби), Алексей Немов (4 карра Олимпия чемпиони) ва америкалик Алисия Сакрамоне (2008 йилги Уйинлар совриндори) хам урин олди.
Оксана Чусовитина 1975 йилда Бухорода тугилган. У спортдаги фаолиятини 1990 йилда Собик Иттифок термасида бошлаган ва хозирга кадар давом эттириб келмокда. Оксана Чусовитина 1992 йилги Барселона олимпиадасида олтин, 2008 йилги Пекин олимпиадасида кумуш медални кулга киритган. Уч карра жахон чемпиони, Европа ва Осиё уйинлари чемпиони.
У гимнастика тарихида 7 маротаба (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) ёзги Олимпия уйинларида иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобидан урин олган.
20 май куни спортчи яна бир ноёб муваффакиятга эришди — Чусовитина Халкаро шон-шараф залига киритилганидан сунг спортчи сифатидаги фаолиятини давом эттирган ягона гимнастикачи хисобланади.
1987 йилда ташкил этилган IGHOF’нинг сунгги йигирма йиллик фаолияти давомида унга жахоннинг 22 мамлакатидан 91 спортчи киритилган.
Видео

Оцените статью
Добавить комментарий