Олег тюлькин динамо триллерда голиб булди — узбекистон

Олег тюлькин: динамо триллерда голиб булди — узбекистон

Узбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Олмалик» — «Динамо» (2:2) учрашувидан кейин самаркандликлар бош мураббийи Олег Тюлькин уйин борасида тухталиб утди.
— Олег Павлович, кейинги боскич йулланмаси билан табриклаймиз. Уйин хакида кандай фикрдасиз?
— Бугун «Динамо» уйин эмас, «триллер»да голиб булди. Учрашув жуда шиддатли ва томошабоп утди. Айникса, биринчи булиб хисобни жарима зарбасидан Искандар Холмирзаев киритгандан кейин, уйин янада жонланди. Майдон эгалари мувозанатни тиклашгач, хар кандай холатда хам яна битта гол уришимиз керак эди. Аммо куп утмай, футболчилар майдондан четлатишди, пенальти куйилди. 11 метрлик холат буйича вазиятни англай олмадим, очиги. Ракиб пенальтидан гол уриб, хисобда олдинга чиккач, якунда биз яна гол уриб, чорак финалга йул олганлигимиздан жуда хурсандмиз. Йигитлар иродаларини намойиш этишди.
— Жасур Курбонов майдонга тушаётганда кандай курсатма берилганди?
— Ёш футболчимиз яримхимоячи булсада, хужумкорликни ошириши керак эди. Уйин якунида унинг майдонга туширилиши фойдали булди. Уйинга кушиб берилган 90+6-дакика якунига 15 сония колганида Жасур икки футболчини алдаб, чамаси 30 метрлардан кучли зарбаси билан ажойиб гол муаллифига айланди. Бу гол бизни чорак финалга олиб чикди. Ёшлар ишончимизни оклаётган экан, уларга имкон беришда давом этамиз.

Оцените статью
Добавить комментарий