Олий лига-2016 насаф жамоасининг статистикаси — узбекистон

Олий лига-2016 насаф жамоасининг статистикаси — узбекистон

Олий лига-2016. насаф жамоасининг статистикаси — узбекистон

“Насаф” жамоаси XXV Узбекистон чемпионатини 3-уринда якунлади. Шундай килиб каршиликлар уз тарихида 10 карра (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) бронза медали сохиби булди. Бу ютук кетма-кет туртинчи марта кулга киритилди.
Бу йилги чемпионатда «Насаф» иштирокидаги утган 30 учрашувнинг 19тасида галаба, 6 учрашувда дуранг ва 5 учрашувда маглубият кайд этилди. Жами 63 очко кулга киритилди. “Бунёдкор” жамоаси билан утказилган узаро учрашув хисобига асосан, Рузикул Бердиев шогирдлари жорий чемпионатда 3-урин билан кифояланишди.
Чемпионат давомида мураббийлар 27 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Энг куп майдонга тушган футболчимиз Бахром Абдурахимов тенгсиз булди. У 27 учрашувда майдонга тушиб, 2168 дакика харакат килди.
“Насаф” жамоаси футболчилари бу йилги чемпионатда жами ракиблар дарвозасини 60 марта ишгол килишди ва уз дарвозаларидан 24та туп олиб чикишди. Ушбу голларнинг 34таси уй учрашувларида, 26таси сафар учрашувларида киритилди. Утказилган голларнинг 8таси уй учрашувларига, 16таси сафар учрашувларига тугри келади. Булиб утган 30та учрашувнинг 13тасида дарвозабонларимиз узлари куриклаган дарвоза дахлсизлигини саклаб колишди.
Уз майдонида утказилган учрашувлардаги натижалар:
Галаба – 13
Дуранг – 1
Маглубият – 1

Сафарда утказилган учрашувлардаги натижалар:
Галаба – 6
Дуранг – 5
Маглубият – 4
Дарвозабонлардан Элдор Суюнов 18 учрашувда дарвозамизни куриклади. Санжар Кувватов эса 12 учрашувда майдонга тушди.
Бу йилги чемпионатда гол урган футболчилар:
Драган Черан – 12(1)
Шахбоз Эркинов – 7(1)
Азамат Алланиёзов – 5
Бобир Абдухоликов – 4
Ислом Рашидхонов, Игорь Голбан, Фаррух Сайфиев, Огнен Красич – 3тадан
Фозил Мусаев, Максуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Илхом Шомуродов, Деян Больевич, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян – 2тадан
Дилшод Рахматуллаев, Бахром Абдурахимов, Ильдар Маматказин, Шароф Мухиддинов, Одил Хамробеков – 1тадан.
“Металлург” жамоаси билан булган учрашувда Хикмат Хошимов автогол муаллифи булган.
Эътиборли томони, иккинчи даврадан жамоа сафига кушилган сербиялик хужумчи Драган Черан нафакат клуб тупурари, балки 12та голга хаммуаллифлик хам килди.
Шунингдек дарвозадан утказиб юборилган голларнинг иккисига Шерзод Аъзамов хам “муаллиф” булди (“Насаф” – “Шуртан” 2:1, “Насаф” — “Олмалик” 2:1).
Жамоа таркибида майдонга тушган энг ёш уйинчи Азизжон Ганиев булди (18 ёш). Энг ёши катта уйинчилар эса Илхом Шомуродов, Эркин Бойдуллаев ва Артур Геворкян булишди (32 ёш).
“Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатда 3 марта пенальтидан гол киритди. Яъни биринчи даврада 1та ва иккинчи даврада 2та. Биринчи даврадаги пенальтини Артур Геворкян, иккинчи даврадаги пенальтиларни Шахбоз Эркинов ва Драган Черан голга айлантиришган.
Чемпионат давомида “Насаф” дарвозасига жами 6та пенальти белигиланди. Шулардан 3тасини ракиб жамоа уйинчилари голга айлантирган булишса, 3тасини ноаник амалга оширишиб, имкониятдан фойдалана олишмаган.
Каршиликларнинг бу йилги чемпионатда кайд этган энг йирик хисобдаги галабаси 6:0 хисоби булди (“Насаф” – “Навбахор” 6:0). Утказилган учрашувларнинг 6тасида жамоа ракибларини 3:0 хисобида хам маглуб этишган. “Насаф”нинг бир уйинда уз дарвозасидан утказиб юборган голлари сони 3тага тенг булди, бу холат сафардаги учрашувларда кайд этилди (“Кизилкум” – “Насаф” 3:3, “Локомотив” – “Насаф” 3:2).
Чемпионат давомида «Насаф» уйинчиларига 39 марта сарик карточка курсатилди. Сарик карточка буйича энг куп жазоланган уйинчи Фаррух Сайфиев булди (5та). Уйинчиларга 1 марта кизил карточка курсатилди. Биринчи даврада таркибимизда харакат килган Артур Геворкян ушбу ягона кизил карточка сохиби булган.
“Насаф”нинг уз майдонида утказган “Насаф” – “Пахтакор” 2:1 учрашувига энг куп — 7898 нафар томошабин ташриф буюрди.
Сафардаги булган “Бухоро” — “Насаф” 0:2 учрашувини 24105 нафар мухлис стадионда томоша килди. Бу чемпионатдаги энг куп мухлис ташриф буюрган уйин сифатида кайд этилди. Бу йилги чемпионатда «Насаф» иштирокидаги учрашувларни жами 144561 нафар мухлислар томоша килишди.
Жамоанинг бу йилги мавсумдаги уйинларини ойлар буйича тахлил килинса, энг яхши натижалари апрел ва август ойларида кайд этилди, апрель ойида “аждарлар” 5та учрашувда 4та галабасини, август ойида эса 5та учрашувнинг барчасида галабасини нишонлашди. Маглубиятлар май, июнь, июль ва октябрь ойларида кузатилди.
«Насаф» жамоаси бу йилги чемпионатни 6 мартда бошлаб, 23 ноябрда тугатди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.