Олий лигада тур уйини рекордга мос кескинлик — узбекистон

d0bed0bbd0b8d0b9-d0bbd0b8d0b3d0b0d0b4d0b0-d182d183d180-d183d0b9d0b8d0bdd0b8-d180d0b5d0bad0bed180d0b4d0b3d0b0-d0bcd0bed181-d0bad0b5d181 Узбекистон

Олий лигада тур уйини: рекордга мос кескинлик — узбекистон

«Навбахор» — «Кукон-1912» тукнашувига 10-турнинг марказий уйини сифатида каралганди ва вокеалар ривожи бу бежиз эмаслигига далолат берди. Биринчидан, «Навбахор» стадионида мухлислар ташрифи буйича жорий мавсум рекорди кайд этилди. Иккинчидан, бутун 90 дакика давомида кескин кураш рухи уфуриб турди.
Дастлабки тахликали вазият мезбонлар дарвозаси олдида содир этилди. 2-дакикада уюштирилган тезкор карши хужум натижасида Филипп Райевац кулай имконият хосил килди. Аммо «Кукон-1912» тупурарига «Навбахор» дарвозабонини догда колдиришда совукконлик етишмади. Орадан хеч канча вакт утмай, Наманган клуби мураббийлар штабининг мажбурий узгаришга кул уришига тугри келди — Илхом Муминжонов жарохатланган Гиёс Комилов урнига Дарко Станоевични майдонга туширди. 8-дакикага келиб, Жахонгир Мехмонов кучли зарба воситасида мехмонлар посбони Азиз Ашуров хуш­ёрлигини синаб курди. Яна 3 дакикадан сунг Дилшод Жабборов кулай вазиятни йукка чикарди. Хисоб эса биринчи булим урталарида очилди. Бунда «лочинлар»га жарима зарбаси кул келди. Зеро, туп ошириб берилгач, «Кукон-1912» жарима майдони ичида пала-партишлик кузатилди ва Неманья Йованович бундан фойдаланиб, боши билан аник зарба йуллади. Эътиборли томони, куконликлар бундан олдинги 8та учрашувда хисобни очиш вазифаси уддасидан чикишганди.
Танаффусдан кейин хам жамоалар хужумлар кетма-кетлигини узишгани йук. Хусусан, «Навбахор»дан Азиз Тургунбоев ва Дилшод Жабборов кулай имкониятга эга булишди. Мехмонлар эса Жавохир Сиддиков, Андрей Сидоров ва Филипп Райевацнинг зарбаларидан сунг хисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо хисоб анчагача узгармай турди. Охирида эса Валентин Коваленко фаол уйнаган Жавохир Сиддиковга куполлик ишлатилганини кайд этиб, «Навбахор» дарвозаси томон пенальти белгилади. Айтиш жоиз, унинг бу карори мезбонларда кучли эътироз уйготди. Маълум тортишувлардан сунг Мурод Холмухаммедов 11 метрли нуктадан зарба йуллади — бехато. Аммо Коваленко голни инобатга олмай, зарбани такроран бажариш зарурлигига ишора килди. Совуккон химоячи уз навбатида, иккинчи уринишда хам гол уришни уддалаб, якуний хисобни урнатди — 1:1.
Факт. Наманганда уйинни 20220 мухлис бевосита стадионда кузатди. Бу мухлислар ташрифи буйича жорий мавсум рекордидир. Бунгача энг юкори курсаткич 3-турда айнан «Нав­бахор»нинг «Нефтчи»га карши уйинида кайд этилганди — 18992 мухлис. Умуман, Наманган клуби жорий мавсум 6та тур якуни буйича энг куп мухлис йиккан жамоа булди.
«Кукон-1912»нинг маглубиятсиз серияси
ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий