Олий мажлисининг инсон хукуклари буйича конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида — узбек

d0bed0bbd0b8d0b9-d0bcd0b0d0b6d0bbd0b8d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3-d0b8d0bdd181d0bed0bd-d185d183d0bad183d0bad0bbd0b0d180d0b8-d0b1d183d0b9 Узбекистон

Олий мажлисининг инсон хукуклари буйича конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида — узбекистон

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ИНСОН ХУКУКЛАРИ БУЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН) ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ КОНУН ХУЖЖАТЛАРИГА УЗГАРТИШ ВА КУШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТУГРИСИДА
Конунчилик палатаси томонидан 2008 йил 25 ноябрда кабул килинган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2013-ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар) куйидаги кушимчалар киритилсин:
1) 216-модданинг иккинчи кисми «ундан маслахат олиш» деган сузлардан кейин «Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) билан монеликсиз ва холи учрашиш хамда сухбатлашиш» деган сузлар билан тулдирилсин;
2) 223-модда «Депутатлар» деган суздан кейин «Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман)» деган сузлар билан тулдирилсин.
2-модда. Узбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда кабул килинган 409-I-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 18-модда:
куйидаги мазмундаги иккинчи кисм билан тулдирилсин:
«Шикоятларни куриб чикишда, шунингдек фукароларнинг хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатлари бузилганлиги холларини уз ташаббуси билан текширишда Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш хукукига эга»;
иккинчи ва учинчи кисмлари тегишинча учинчи ва туртинчи кисмлар деб хисоблансин;
2) 40-модда «Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) билан ёзишмалари бундан мустасно» деган сузлар билан тулдирилсин;
3) 79-модданинг матни куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Озодликдан махрум этишга хукм килинган шахслар чекланмаган микдорда хат ва телеграммалар олишлари хамда жунатишлари мумкин.
Махкумларнинг хатлари ва бошка жунатмалари цензурадан утказилади, жазони манзил-колонияларда утаётган шахсларнинг хатлари ва бошка жунатмалари, шунингдек Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) номига жунатиладиган хатлар ва бошка жунатмалар бундан мустасно.
Махкумларга хатларни топшириш ва уларнинг хатларини курсатилган манзилга жунатиш муассаса маъмурияти томонидан хат келиб тушган ёки жунатиш учун топширилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида амалга оширилади. Телеграммалар эгаларига дархол топширилади ва жунатилади.
Хатлар ва бошка жунатмалар олиш хамда юбориш, шунингдек уларни цензурадан утказиш тартиби Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Озодликдан махрум этиш жойларида сакланаётган махкумлар уртасида хат ёзишмалари факат узаро кариндошлар уртасида ва муассаса маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Прокурор номига йулланган таклиф, ариза ва шикоятлар куздан кечирилмайди хамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги буйича жунатилади».
Олдинги тахрирга каранг.
(3-модда Узбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги УРК-401-сонли Конунига асосан уз кучини йукотган — УР КХТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
4-модда. Узбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда кабул килинган «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг Регламенти тугрисида»ги 522-II-сонли Конунига (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда) куйидаги узгартиш ва кушимча киритилсин:
1) 23-модда куйидаги тахрирда баён этилсин:
«23-модда. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) ва унинг уринбосарини сайлаш
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) номзоди Конунчилик палатаси куриб чикиши учун Узбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) уринбосарининг номзоди Конунчилик палатаси куриб чикиши учун Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) томонидан киритилади.
Конунчилик палатасининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) ва унинг уринбосарини сайлаш тугрисидаги карорлари Сенатга юборилади.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) номзоди Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида куриб чикилганидан кейин ушбу масала юзасидан кабул килинган узил-кесил карор конунда белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Президентига юборилади»;
2) куйидаги мазмундаги 301-модда билан тулдирилсин:
«301-модда. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик хукукидан махрум этиш тугрисидаги масалани куриб чикиш
Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, камокка олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини куллашга розилик олиш тугрисидаги такдимномаси ун кун ичида Конунчилик палатаси томонидан куриб чикилади, Конунчилик палатасининг сессиялари оралигидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан куриб чикилиб, кейинчалик Конунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала буйича карори Конунчилик палатасининг мажлисида тасдикланади.
Конунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик хукукидан махрум этишга розилик бериш тугрисидаги карори яширин овоз бериш оркали кабул килинади.
Конунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, камокка олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини куллашга розилик бериш тугрисидаги карори дархол Сенатга юборилади.
Конунчилик палатасининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик хукукидан махрум килишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий хукукбузарлик тугрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб буладиган холат хисобланади».
5-модда. Узбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда кабул килинган «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тугрисида»ги 523-II-сонли Конунига (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 137-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда) куйидаги узгартиш ва кушимча киритилсин:
1) 19-модда куйидаги тахрирда баён этилсин:
«19-модда. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) ва унинг уринбосарини сайлаш
Конунчилик палатасининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) ва унинг уринбосарини сайлаш тугрисидаги карорлари Сенатга келиб тушганидан кейин Сенат уз мажлисида Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) ва унинг уринбосарини сайлаш хакидаги масалаларни куриб чикади.
Сенатнинг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) ва унинг уринбосарини сайлаш масалаларига оид карорлари Конунчилик палатасига юборилади.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили (омбудсман) номзоди Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида куриб чикилганидан кейин ушбу масала юзасидан кабул килинган узил-кесил карор конунда белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Президентига юборилади»;
2) куйидаги мазмундаги 301-модда билан тулдирилсин:
«301-модда. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик хукукидан махрум этиш тугрисидаги масалани куриб чикиш
Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, камокка олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини куллашга розилик олиш тугрисидаги такдимномаси ушбу масала буйича Конунчилик палатасининг карори Сенатга келиб тушганидан кейин ун кун ичида Сенат томонидан унинг мажлисида, Сенатнинг мажлислари оралигидаги даврда эса Сенатнинг Кенгаши томонидан куриб чикилади.
Сенатнинг ёки унинг Кенгашининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик хукукидан махрум этишга розилик бериш тугрисидаги карори яширин овоз бериш оркали кабул килинади.
Сенатнинг ёки унинг Кенгашининг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, камокка олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини куллашга розилик бериш масаласига оид карори дархол Узбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.
Сенатнинг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик хукукидан махрум килишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий хукукбузарлик тугрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб буладиган холат хисобланади».
6-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2009 йил 11 апрелдаги 74 (4737)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 апрель,
УРК-209-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2009 й., 15-сон, 179-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)

Оцените статью
Добавить комментарий