Олий суд газабланган оломон — узбекистон

d0bed0bbd0b8d0b9-d181d183d0b4-d0b3d0b0d0b7d0b0d0b1d0bbd0b0d0bdd0b3d0b0d0bd-d0bed0bbd0bed0bcd0bed0bd-d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182 Узбекистон

Олий суд газабланган оломон — узбекистон

16?17 август кунлари катор интернет нашрлари Олий суд биносига 15 «газабланган оломон»нинг «штурм» уюштиргани тугрисида хабар таркатди. Уларнинг иддаоларига кура, ушбу ходиса Олий суд раиси Козимжон Комилов фукароларни шахсий кабул килаётган вактда содир булган. Олий суд матбуот хизмати 19 август куни мазкур хабарларни инкор этди.
«Реал холатни бузиб курсатган айрим нашрлар муаллифлари укувчиларга „газабланган фукароларнинг кучли бакириклари“, „мустахкам бекитилган дарвозаларнинг бузиб ташлангани“, 300?400 киши» вахоказо хабарларни таркатди. Афсуски, мазкур вебсайтлар интернетда таркатилган ахборотни текшириб курмасдан хулоса чикаришга шошилишди, аслида содир булган ходисани бурттириб курсатишди», — дейилади Олий суд хабарида.
«Яндекс. Янгиликлар» хизматида янгиликлар сарлавхалари.
15 август куни 9:30 дан 21:00 га кадар раис Козимжон Комилов 100 нафардан зиёд кишини фукаролик, жиноий, маъмурий ва иктисодий ишлар буйича кабул килди. Худди шу куни 27 кишидан шикоят ва аризалар кабул килинган булса, 72 киши турли масалалар буйича огзаки мурожаат билан кабул килинди, дейилади Олий суд хабарида.
«Кабул вактида Олий суд биноси каршисида кутиб утирган айрим фукаролар милиционер ва суд ходимлари диккатини чалгитган холда кабулга навбатсиз кириш максадида узбошимчалик билан дарвозани очиб, бино ичкарисига кирмокчи булди. Улар бино фойесига кирганларида уларга кабул тартиблари тугрисида тушунтирилди, уларнинг айримлари Олий суд раиси уринбосарлари ва судьялари томонидан кабул килинган булса, колганлар раис кабулида булишди. 16 август, яъни кейинги куни 9:30 дан 17:30 га кадар Олий суд раиси томонидан 60 нафардан зиёд киши кабул килинди», — дея хабар килди Олий суд матбуот хизмати.
Раис ва унинг уринбосарлари томонидан хар куни фукаролар кабул килинмокда, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Оцените статью
Добавить комментарий