Олмаликда янги конга тамал тоши куйилди — узбекистон

d0bed0bbd0bcd0b0d0bbd0b8d0bad0b4d0b0-d18fd0bdd0b3d0b8-d0bad0bed0bdd0b3d0b0-d182d0b0d0bcd0b0d0bb-d182d0bed188d0b8-d0bad183d0b9d0b8d0bb Узбекистон

Олмаликда янги конга тамал тоши куйилди — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни «Олмалик кон-металлургия комбинати ривожланишининг иккинчи боскичи» лойихаси буйича ишларни бошлашга багишланган тантанали маросимда иштирок этди, хабар берди УзА
Март ойида давлат рахбари комбинатни 2030 йилгача булган даврда ривожлантириш дастурини тасдиклаган эди. Дастур доирасида мис ишлаб чикаришни 1,4 баробар, кимматбахо металлар ишлаб чикаришни 33 фоизга ошириш белгиланган.
Лойихани узлаштириш жараёнида битта темир йулни янги жойга утказиш, иккита янги темир йул куриш, автомобиль йуллари барпо этиш кузда тутилган. Узунлиги 1,4 километрлик туннель ва 3,1 километр конвейер йули курилади, ишлаб чикариш, транспорт, энергетика ва бошка инфраструктура объектлари барпо этилади. Янги мис-бойитиш комплекси, мисни электролиз килиш, олтингугурт кислотаси ишлаб чикариш цехлари ва бошка инфратузилма объектлари курилади.
Лойиха 2028 йилда тулик кувват билан ишга тушади. Натижада 10 мингдан ортик кишининг бандлиги таъминланади. Бундан ташкари ёш мутахассислар учун 2017?2021 йилларда 400 оилага мулжалланган туккизта янги куп каватли уй, мактабгача таълим муассасаси ва 240 уринли иккита ётокхона барпо этилади.
Ишлаб чикарилган махсулотлар асосан экспортга чикарилади.
Маросимда нутк сузлаган Шавкат Мирзиёев шундай деди: «Юртимиз ер ости бойликларига бой, лекин биз ундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Биз геология сохасини ривожлантиришга етарлича эътибор каратмадик. Энди бу йуналишдаги ишларни тубдан яхшилаймиз ва сохани тубдан такомиллаштирамиз».
«Кечаги кун билан яшаш вакти утди. Бугун замон узгармокда, биз хам шу шиддатга мос равишда узгаришимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат рахбари мазкур лойихани кадрлар билан таъминлаш масаласига алохида эътибор каратди. Мазкур тармокда ишлаётган ёшларнинг куплигини инобатга олиб янги очилган конга «Ёшлик» кони, деб ном беришни таклиф килди. Мажмуага тантанали равишда тамал тоши куйилди.

Оцените статью
Добавить комментарий