Ориент финанс банки bankexpo 2017 да инновацион ишанмалар билан катнашди — узбекистон

Ориент финанс банки bankexpo 2017 да инновацион ишанмалар билан катнашди — узбекистон

Ориент финанс банки bankexpo 2017 да инновацион ишанмалар билан катнашди — узбекистон

Bankekspo 2017 банк хизматлари, технологиялари ва ускуналарининг 10 юбилей миллий кургазмаси икки кунга республиканинг барча тижорат банкларини махсулот ва хизматлар экспозициясига туплади.
Ориент Финанс банки кургазмада бир катор янги интерактив ишланмаларни такдим этди:
«Orient Finans Mobile» жисмоний шахслар учун мобил иловаси;«OFB Mobile Business» корпоратив мижозлар учун мобил иловаси;валютали пластик карталар учун веб-илова;Телеграм мессенжеридаги бот;сейф ячейкаларини online режимида банд килиш.
Кургазмага ташриф буюрганлар банкнинг барча янги ишланмалари ишини банк стендида жойлаштирилган сенсорли дисплейларда синаб куриш имконига эга булдилар. Янги интерактив хизматларни ишлаб чикишда катнашган банк ходимлари мехмонларга маслахатлар бердилар, уларга уз кузлари билан янгиликларнинг кулайлик, тезкорлик ва ахборотлилик даражасига амин булишларига ёрдам бердилар. Кургазма иштирокчиларининг алохида диккатини жисмоний шахслар учун яратилган мобил илова жалб килди.
Orient Finans Mobile — жисмоний шахслар учун универсал мобил илова
Orient Finans Mobile иловаси банкда очилган барча хисобвараклар бошкаришнинг ягона маркази сифатида жисмоний шахслар учун яратилган.
Эндиликда мижоз Orient Finans Mobile иловасини юклаб олиб, узининг миллий ва хорижий валютадаги барча маблагларидан фойдаланиш имконига эга булади.
Илованинг жорий версиясида сум ва валютадаги карталар ва депозит хисобвараклар баланси мониторинги, битта картадан иккинчи картага пул утказиш, хисобвараклар буйича барча харакатлар статистикасидан фойдаланиш имкони мавжуд.
Хозирда иловани Андроид тизими фойдаланувчилари GooglePlay оркали юклаб олишлари мумкин, якин кунларда iOC AppStore фойдаланувчилари учун хам фойдаланиш имкони пайдо булади.
OFB Mobile Business — корпоратив мижозлар учун мобилилова
Бу банк офисига келмасдан online режимида компаниянинг пул операцияларини назорат килиш ва бошкариш буйича кулай тизимдир. Илова осон фойдаланиш имконини берувчи интерфейсга эга булиб, у банк хисобининг асосий булимларидан иборат.
MasterCard шахсий кабинети
Банк сайтидан руйхатдан утиб, Сиз функционалдан фойдаланишингиз мумкин ва у исталган вактда хар кайси мамлакатда булганда карталарни бошкариш, уз карталар буйича маблаглар харакатини online режимида кузатиб бориш ва бу маълумотларни жадвал куринишда чоп этиш, картани амалдаги вакт режимида блокка солиш ва блокдан чикариш имконини беради.
@ofb_bot
Кенг оммага экспресс-ахборотни такдим килиш учун Телеграм мессенжерида БОТ ишлаб чикилган, у фойдаланувчиларнинг топширикларига автоматик тарзда жавоб кайтаради хамда банкнинг иш режими ва хизматлари тугрисида ахборот беради. Ориент Финанс банкининг боти билан мулокот килиш учун Телеграмга кириб кидириш сатрида @ofb_bot териш етарли.
Сейф ячейкаларни online режимида банд килиш
Ориент Финанс банки сейф ячейкаларни online режимида банд килиш тизимини жорий этди. Хар кайси хохловчи банк сайтига кириши, сейфнинг керакли улчамларини танлаб олиши, банд килиш учун 3 кун давомида амал киладиган буюртмани тулдириши ва юбориши мумкин. Шундан сунг мижоз банкка келганида уз бойликларини олдиндан расмийлаштирилган сейф ячейкасига жойлаштириб куйиши мумкин. Хозирги пайтда банк томонидан ячейкалар ижара хакини сайт ва Orient Finans Mobile мобил иловаси оркали тулаш имкони ишлаб чикилмокда.
Банк кургазманинг ёш мехмонларини унутмасдан, улар учун мантик ва асосий иктисодий тушунчаларни билиш буйича кизикарли тест саволларини ишлаб чикди. Синовдан муваффакиятли утган стенд мехмонлари эсдалик совгалар ва йигилганларнинг олкишларига сазовор булдилар.
Кургазма иштирокчи ва мехмонларга янги ахборот олиш, банк сохасининг ютуклари ва ривожланиш истикболлари билан батафсил танишиб чикиш, шунингдек янги алокаларни йулга куйиш буйича яхши имкон берди.
Реклама хукуки асосида. Хизматлар лицензияланган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.