Осининг энг яхши футболчилари 51-75-уринлардан 3 нафар узбекистонлик футболчи урин олди — узбекистон

Осиёнинг энг яхши футболчилари. 51-75-уринлардан 3 нафар узбекистонлик футболчи урин олди — узбекистон

Sandalsforgoalposts. com веб-сайти 2016 йилдаги Осиёнинг энг кучли 100 нафар футболчисидан иборат рейтинг тузиб чикди. Веб-сайт тахририяти руйхатнинг иккинчи кисмини эълон килди. Унда 51-75-уринларни эгаллаган 25 нафар футболчи жой олган. Эътиборли томони, бу футболчилар орасида 3 нафар узбекистонлик уйинчи бор.
71-урин. Александр Лобанов, «Пахтакор», дарвозабон
Рейтингнинг 71-погонасини Узбекистон терма жамоаси посбони Александр Лобанов эгаллаган. У 2016 йил давомида Узбекистон терма жамоаси дарвозасини 7та расмий уйинда куриклаб, уларнинг бештасида дарвоза дахлсизлигини саклаб колган. Унинг ишлари Эрон чемпионатида («Персеполис») юришмагач, август ойидан бошлаб «Пахтакор»га кайтди.
57-урин. Сардор Рашидов, «Ал-Жаиш», Катар, ярим химоячи
Сардор Катар чемпионатида узининг илк мавсумини утказди. Унинг иштироки ёмон чикмади, аммо терма жамоа сафида у кадар самарали уйин намойиш килмади. Айникса, узок давом этган ёзги таътилдан сунг у формасини тиклаб олиши кийин кечди. Узбек футболчиси янги мавсумда «Ал-Жаиш» таркибида 10та гол уришга муваффак булди. Рашидов «Жаиш» таркибида ОЧЛнинг ярим финал боскичигача етиб борди. Нашр утган йилги рейтингда Сардор Рашидовни 22-уринга куйганди.
52-урин. Виталий Денисов, «Локомотив», Россия, химоячи
Узбекистонлик химоячи утган йилги рейтингда 80-уринда кайд этилганди. Бу сафар хамюртимиз юкорирокка жойлаштирилди. Виталий Денисов уз клубида хам, Узбекистон терма жамоасида мухим футболчи булиб колмокда. У чап канот химоясини эгалласа хам, доимо хужумга кушилиб туради.
Эслатиб утамиз, Sandalsforgoalposts. com томонидан тузилган рейтингда «Локомотив» хужумчиси Темурхужа Абдухоликовга 88-уринни эгаллаганди.

Оцените статью
Добавить комментарий