Осонликча кетиш йук худ сергей лушан ва арсен венгер хакидаги хикоя — узбекистон

Осонликча кетиш йук ёхуд сергей лушан ва арсен венгер хакидаги хикоя — узбекистон

Лондоннинг «Арсенал» клуби бир вактлари нафакат Англия, балки Европанинг гранд жамоалари сирасига кирар эди. Арсен Венгер эса энг хурматга лойик мураббийлардан булган. Аммо клубнинг хам, мураббийнинг хам шафакдек ёниб турган байроги тобора сунмокда. «Арсенал» АПЛ сунгги турида «Кристал Пэлас»дан енгилди. Аммо бу шунчаки маглубият булмади. Ким билади дейсиз, балки у бутун бошли давр якунига етиб бораётганини билдирар?!
Арсен Венгер узок йиллар давомида «Арсенал»ни бошкариб келмокда. Аммо хали бирор марта сафарда утказилган 4та уйинда каторасига маглубиятга учрамаган эди. «Арсенал» нихоят, бу ишни хам «уддалади».
Арсен Венгер шогирдлари сафарда «Челси», «Ливерпуль» ва «Вест Бромвич»га карши кечган уйинларда имкониятни бой беришди. Кизик томони, бу бахсларнинг барчасида 1:3 хисоби кайд этилди. «Кристал Пэлас»га эса бир йула 0:3 хисобида ютказиб куя колишди.
Аммо бу нохуш статистиканинг хали хаммаси эмас. Арсен Венгер «Арсенал» бошкаруви остида хали бирор марта «Кристал Пэлас»дан маглуб булмаган эди. «Канонирлар» 1929 йилдан буён сафарда утказилган каторасига 4та уйинда камида 3тадан гол утказиб юборишмаганди. Нихоят, бу анъаналар хам бархам топди. Мазкур холатдан кандай хулоса чикариш мумкин? «Арсенал» ва Арсен Венгернинг «мухаббат тарихи» тобора якунига етиб бормокда, шундайми?
Бу дунёда хеч бир нарса абадий эмас. Венгер экан-ку, ундан-да буюкрок мураббийлар хам ишдан кетишган. Охирги мисол — Алекс Фергюсон. Шундай экан, Арсен Венгер мавсум охирида «Арсенал»дан кетадиган булса, асло хайрон колмаймиз.
Шунчаки, клуб мухлисларига алам киладигани — Венгер бу ишни анча илгари, хали обру-эътиборга эга булиб турганида амалга ошириши керак эди. Агар у истеъфо борасидаги карорини пайсалга солавермай, хеч булмаса уч йил олдин кетганда хозир уни буткул бошка сузлар билан эслаб юрган булардик.
Футболда уз вактида кетиш катта ахамият касб этади. Масалан, «Манчестер Юнайтед» мухлислари Алекс Фергюсонни хали узок йиллар эслашлари турган гап. Хатто, клуб яна узига келиб, премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида кетма-кет галабаларга эришган такдирда хам Фергюсоннинг урни хар доим билинади. Аммо Венгер-чи?
Уз имкониятларини чамалай олмаслик огир окибатларга олиб келиши ва мисколлаб йигилган обруни ботмонлаб йук килиши мумкин. Халкимизда «енгилган курашга туймас», деган гап бор. Венгернинг узига куйиб берсангиз, келаси мавсум хам «Арсенал»ни бошкармокчи. Кизик томони, бундай мураббийлар узимизда хам топилади. Ухшатиш ножоиз булса хам айтамиз, утган хафта Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби олий лига доирасида «Кизилкум»га карши кечган уйинда маглубиятга учради.
Албатта, Арсен Венгер ва Сергей Лушанни узаро солиштириш — бемисл даражада булмагур иш. Аммо
Бу хали хаммаси эмас давоми: www. iff. uz

Оцените статью
Добавить комментарий