Остонада узбекистон элчихонаси очилади — узбекистон

Остонада узбекистон элчихонаси очилади — узбекистон

Остонада Узбекистоннинг Козогистондаги элчихонаси биноси курилмокда. Ушбу бино очилганидан сунг Узбекистоннинг Олмаотадаги дипломатик ваколатхонаси бош консулликка айлантирилади. Бу хакда Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов 5 июль куни ватандошлар билан мулокотда маълум килди.
Унинг кушимча килишича, Узбекистон фукароларининг хукук ва манфаатларини самарали химоя килинишини таъминлаш максадида Россиянинг Санкт-Петербург, Козон, Ростов-Дон, Екатеринбург, Владивосток шахарларида консуллик ваколатхоналарини очиш масаласи ишлаб чикилмокда.
«Миллий конунчиликка киритилаётган ушбу барча янгиликлар, хорижий давлатларда бизнинг дипломатик урнимиз мавжудлигини кенгайтириш буйича режалаштирилган тадбирлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бош устувор гоя — «Ватанимиз фукароларининг, улар каерда булишмасин, манфаат ва хукукларини химоя килиш» вазифасининг амалга оширилишини таъминлаши керак», — таъкидлади вазир.
Абдулазиз Камилов бир катор консуллик фаолиятларда ватандошларнинг мурожаатларини куриб чикиш механизм ва муддатлари енгиллаштирилмокда. Жумладан, чет элда йул хужжатлари йуколган ва ватанга кайтиш учун гувохнома берилишини сураб мурожаат килган аризачининг шахсини тасдиклаш муддати 3 ойдан 7 иш кунига кискартирилди.

Оцените статью
Добавить комментарий