От изини той босади худ зиданнинг уринбосарлари хакида — узбекистон

От изини той босади ёхуд зиданнинг уринбосарлари хакида — узбекистон

Шу пайтгача оилавий сулолалар уртасида кандайдир халкаро мусобака ёки танлов утказилмаган. Лекин бундан буёгига шундай тадбирлар уюштирилган такдирда, биз хикоя килмокчи булганимиз — Зиданлар оиласи голиб чикишига ишончимиз комил. Зеро, хозирда «Реал»дек номдор жамоага устозлик килаётган футбол афсонасининг бир эмас, нак турт нафар дилбанди айнан ота изидан боришга карор килишган. Та­биий­ки, улар ёш булганликлари боис, катта сахнага кутарилиб улгуришмаган. Шу сабабли сизларни избосар Зиданлар билан таништиришни лозим топдик.
Энцо Зидан Фернандес
Уругвайлик буюк касбдоши — Энцо Франческолига булган хурматини Зайниддин Зидан узининг тунгич фарзандига унинг исмини бериш оркали изхор этди. Энцо хали 3 ёшга чикиб улгурмай «Ювентус» мактабида шугуллана бошлади ва 2000 йилгача уша ерда тахсил олди. Кейинчалик Франция ва Испаниядаги футбол мактабларида малака ошириб, нихоят «Реал» тизимидан жой олди. Мана, 13 йилдирки, Энцо Мадридда футбол сирларини урганиш билан машгул. Зиданлар сулоласининг тун­гич вакили профессионал фаолиятини 2014 йили «Реал»нинг учинчи жамоасида бошлади.
Бирок туртинчи дивизионда иштирок этадиган бу жамоалар бир йилдан сунг таркатиб юборилди. Кейинчалик Энцо отаси бошкарувидаги «Реал Кастилья»га утди. Зайниддин фарзандининг уз жамоасидаги фаолиятига куйидагича изох берганди: «Бу жамоага утиши ва мунтазам майдонга тушишида менинг алокам йук. У уз мехнати эвазига талаб даражасида туп сурмокда. Тугри, бу мен учун осон эмасди, лекин унга барча футболчиларга булганидек муносабатда булиш учун астойдил харакат киляпман. Уйда албатта, углимга айланади. Унинг узи хам шуни истайди.
Эхтимол, унга нисбатан янада талабчанрок булаётгандирман?! Унинг хозиргидан кура самаралирок уйнай олишини яхши биламан». Энцо Фернандес икки мамлакат — Франция хамда Испания паспортига эга. Вакти келиб кайси терма жамоа шарафини химоя килиш масаласи кутарилса, танлаш хукуки углининг ихтиёрида. Хозирда Энцо «Реал Кастилья» сафида учинчи лигада туп сурмокда.
Асосий позициялари — сул канот ва марказий ярим химоя. Жорий мавсум 31 марта майдонга тушиб, 5та гол ва шунча самарали узатмани амалга оширди. Мавсум арафасида футболчини ижарага олиш учун «Мидлсбро» ва Испаниянинг бир катор клублари уриниб куришганди. Лекин келишув амалга ошмай колди. Майдондаги харакатлари ва натижаларидан хулоса чикарадиган булсак, Энцодаги жиззакилик Зайниддинни эслатади: мавсум давомида олинган 7та сарик ва битта кизил карточка хужумкор ярим химоячи учун куплик килади.
Айтганча, буюк афсонанинг угли эканлиги футболчига бироз халакит хам беради. Уни шунчаки Энцо Фернандес, деб чакиришларини ёктиради. 22 ёшли ярим химоячи «Реал»нинг асосий таркибидаги дебютини 2016 йил 30 ноябрда Испания кубоги доирасидаги «Култураль Леонесу» клубига карши бахсда нишонлади. Энцо танаффусдан кейин Иско урнига майдонга тушди ва 18 дакикадан сунг Мариано Диас томонидан узатилган тупни голга айлантирди. «Сантьяго Бернабеу»даги учрашув «Кироллик клуби»нинг 4:1 хисобидаги галабаси билан якунланди.
Люка Зидан
Зизунинг иккинчи фарзанди номаълум сабабларга кура дарвозабонликни танлади. Унинг «Кастилья»­даги фаолияти хам отасининг даврида бошланди. Лекин тараккиёти акасиникидек шиддатли эмас. Дарвозабон мезонига нисбатан олганда, Люка унчалик буйдор эмас (181 см.). Мураббийларнинг фикрича, оёклари билан яхши уйнайди, тупга чикишда ишончли харакатланади. Мутасаддиларнинг 18 ёшли иктидор сохибидан умидлари катта. Люка халкаро ареналарда Франция шарафини химоя килиш ниятида. 2015 йили Болгария мезбонлигида утган (U-17) доирасидаги турнирда китъа чемпионлигига эришган. Аммо жорий мавсум
ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий