Отамуратов бухородаги учрашувда туризмни ривожлантиришнинг ахамиятига тухталди — узбекистон

Отамуратов бухородаги учрашувда туризмни ривожлантиришнинг ахамиятига тухталди — узбекистон

10 ноябрь куни Узбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Сарвар Отамуратов Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувди, хабар килинди партия сайтида.
Номзод уз сузида туризм вилоят иктисодиётини янада ривожлантиришда мухим урин тутишини айтиб утди. Туризм республиканинг барча худудлари катори Бухорода хам бугунги кунда мухим булиб турган кушимча иш уринларини яратиш, иктисодий фаол ахолининг бандлигини ошириш, ахоли фаровонлигини юксалтириш хамда инфратузилмани ривожлантиришга хизмат килишини таъкидлади.
Сарвар Отамуратов уз сайловолди дастурида сайёхлик инфратузилмасининг янада ривожланишини, сайёхлар учун мулжалланган объектларнинг хар томонлама макбул булишини, транспорт ва мехмонхона хизматлари хамда сайёхлик логистикасини такомиллаштиришни, сайёхлик индустрияси билан боглик хизматларнинг турли сохаларига замонавий ахборот технологияларини жорий этишни таъминлаш каби вазифалар белгиланганлигини алохида эътироф этди.
Номзод Бухоро тарихини янада мукаммал, холисона тадкик этиш, ёш кадимшунос кадрлар тайёрлаш мухим ва долзарб масала саналишини таъкидлаб утди.
Номзод фикрига кура, эрта турмуш ва эрта тугрукларнинг олдини олиш борасида аник ва таъсирчан чоралар куриш, бу борадаги таргибот-ташвикот ишлари, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ахолида эрта никохга нисбатан муросасизлик туйгусини шакллантириш лозим.
Учрашувда «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод баркамол авлод тарбияси хакида гапирар экан, ёшларнинг маънавий камолоти билан бир каторда уларнинг жисмонан етуклигига хам алохида эътибор каратиш зурурлигини таъкидлади.

Оцените статью
Добавить комментарий