Отб карши-китоб йулини модернизация килишга кумаклашади — узбекистон

Отб карши-китоб йулини модернизация килишга кумаклашади — узбекистон

Осиё тараккиёт банки 6 декабрь куни Кашкадарё вилоятидаги Карши-Шахрисабз-Китоб автойулининг 77 километрини модернизация килишга 198 млн доллар кредит ажратишни тасдиклади, дея хабар килди ОТБ матбуот хизмати.
«Йулларнинг модернизация килиниши Узбекистоннинг Марказий Осиё ва Европа, шунингдек, Осиё минтакасида савдо-сотикни ривожлантириш учун етакчи транзит пунтки сифатидаги урнини мустахкамлайди, — деди ОТБ Марказий ва Гарбий Осиё Департаментининг транспорт буйича бош мутахассиси. — Лойиха доирасида йул хавфсизлиги чораларини куллаш, мутасадди агентлик ва махкамалар салохиятини ривожлантириш эвазига йул объектлари ва йулларни бошкариш холати яхшиланади».
Марказий Осиё минтакавий хамкорлик дастури иштирокчиси хисобланган Узбекистон йуллари ва автомагистралларининг халкаро транзит трафигига юк ташишлар хажмининг 10 фоизга якини хамда ички юк ва йуловчи ташиш микдорининг 88 фоизи тугри келади.
Лойиха доирасида Карши, Шахрисабз ва Китоб уртасидаги мавжуд автомагистралнинг иккита участкасини йул хавфсизлиги ва иклим узгаришларига мослашиш талаблари инобатгага олинган холда турт каторли цементбетон коплама ёткизиш йули билан модернизация килиш кузда тутилган.
Мазкур йулни модернизация килиш Карши-Китоб автомобиль йули буйлаб йиллик трафик хажми 2022 йилга кадар 2015 йилдаги 9408 урнига 14 минг автотранспорт воситасига кадар ортади. Шунингдек, лойиха халкаро савдо-сотик ва туризмнинг ривожланишига хам улкан хиссасини кушади.
Лойиха унинг асосий ижрочиси хисобланган Республика йул жамгармаси хамда йулларни лойихалаштириш ва курилиш стандартлари буйича айрим лойихавий институтлар вакилларининг бошкарув куникмаларини яхшилашга каратилган салохиятни ривожлантириш компонентларини хам уз ичига олади.
Лойиханинг умумий киймати 266,2 млн доллар булиб, унинг 68,2 млн доллари хукумат томонидан молиялаштирилади. Лойиханинг 2021 йил охирида якунига етиши кутилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.