Отб рахбарининг узбекистонга ташрифи жаранида янги келишувлар имзоланди — узбекистон

Отб рахбарининг узбекистонга ташрифи жараёнида янги келишувлар имзоланди — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Осиё тараккиёт банки президенти Такехико Накаони кабул килди. Бу хакда УзА хабар килди.
Давлат рахбари мехмонни кутлар экан, мамлакатимиз иктисодиёти тармоклари ва инфратузилмасини модернизация килиш буйича устувор дастур ва лойихаларни амалга ошириш борасида Узбекистон ва Осиё тараккиёт банки уртасидаги узаро манфаатли шериклик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.
Бугунги кунда хамкорлик портфели умумий киймати 14 миллиард доллардан зиёдни ташкил этувчи 59 лойихани уз ичига олган булиб, уларни молиялаштириш учун банкнинг 6 миллиард доллардан купрок маблаги жалб килинган.
Толлимаржон ва Тахиатош иссиклик электр станцияларида замонавий буг-газ курилмаларини барпо этиш, юкори вольтли электр узатиш линияларини модернизация килиш, кишлок жойларда намунавий уй-жой куриш, мамлакатимизнинг турли худудларида сув таъминоти тизими ва санитария объектларини реконструкция килиш, Аму-Бухоро машина канали тизимини кайта тиклаш, Мароканд-Карши темир йулини электрлаштириш, кичик бизнесни, тадбиркорликни куллаб-кувватлаш ва бошка лойихалар Осиё тараккиёт банки иштирокида амалга оширилган ва амалга оширилаётган йирик лойихалар сирасига киради.
Учрашувда 2017-2019 йилларга мулжалланган кушма дастур доирасида амалий хамкорликни янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари мухокама килинди.
Ахоли, айникса, кишлок ахолиси турмуш даражасини ошириш, тадбиркорлик субъектларини куллаб-кувватлаш, аграр тармокни модернизация килиш, йул-транспорт инфратузилмаси, мукобил энергетикани ривожлантириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва бошка йуналишларга каратилган устувор лойихаларни амалга ошириш мухим ахамият касб этиши таъкидланди.
ОТБ президенти самимий кабул ва узаро шериклик муносабатларини мустахкамлашни куллаб-кувватлаётгани учун Президентга чукур миннатдорлик билдириб, Осиё тараккиёт банки Узбекистон билан кенг куламли хамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.
ОТБ делегациясининг Узбекистон вазирликлари ва идораларида утказган учрашувлари якуни буйича банкнинг 573 миллион долларлик маблагини жалб килган холда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик сохалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йуллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойихани амалга ошириш буйича келишувлар имзоланди.
Узбекистонга ташрифи давомида Такехико Накао Самарканд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида булиб, Осиё тараккиёт банки иштирокида амалга оширилган инвестиция лойихаларининг натижалари билан танишди.

Оцените статью
Добавить комментарий