Отмларда тест натижалари бир кундан кейин эълон килинади — узбекистон

Отмларда тест натижалари бир кундан кейин эълон килинади — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини утказиш тартибини такомиллаштириш тугрисида”ги карорни имзолади.
Хужжатга мувофик, 2018/2019 укув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига кабул килиш буйича тест синовлари 1 августдан 15 августгача булган даврда утказилиши ва тест синовлари натижалари тест утказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон килинади.
Шунингдек, ушбу хужжатда абитуриентдан алохида иктидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусикий таълим, спорт ва жисмоний тарбия сохасидаги таълим йуналишларига кабул килиш тест синовларисиз, ижодий имтихонлар оркали амалга оширилиши назарда тутилган.
Карорнинг яна бир мухим жихати шундаки, 2017/2018 укув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига укишга кабул килиш буйича кириш тест синовлари Тошкент шахрида «Узэкспомарказ» Миллий кургазмалар мажмуаси павильонларида хамда унинг худудида кушимча йигма павильонлар урнатилиб, улардан самарали фойдаланган холда, шунингдек, катта сигимдаги бошка биноларда, вилоят марказларида эса Олимпия захиралари коллежлари ёки жойлардаги бошка муассасаларнинг катта сигимдаги биноларида, тест жараёнининг ошкора ва шаффофлигини таъминлаган холда, видеокузатувлар оркали онлайн тизимда жамоатчиликка, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналарига курсатиб утказилиши белгилаб куйилди.
Тест синовларини хавфсиз утказиш хамда тест синовлари жараёнида учрайдиган салбий холатларнинг олдини олиш, тест синовлари жараёнини онлайн ёритиш максадида Узбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация курилмалари, металлодетекторлар, мониторлар ва йигма павильонларни республикада амалга оширилаётган «Хавфсиз шахар» тизими доирасида харид килиниши ва уни Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимига оператив бошкарув хукуки асосида бепул берилишини таъминлаш вазифаси белгиланди.
Шу билан бир каторда, карорда Давлат тест маркази, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги хамда Адлия вазирликларига бир ой муддатда тест синовларини утказиш жараёни иштирокчиларининг масъулиятини янада ошириш ва уларнинг жавобгарлигини белгилаш буйича конунчиликка тегишли узгартириш ва кушимчалар киритиш юзасидан Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига таклиф киритиш вазифаси топширилди.
Карорда белгиланган вазифаларни уз вактида сифатли бажаришни таъминлаш максадида Давлат тест марказининг бюджетдан ташкари маблаглари хамда олий таълим муассасаларининг оширилган тулов-контракт тушумлари (5 фоизгача микдорда) хисобидан Давлат тест маркази хузурида «Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамгармаси”ни ташкил этилиши хам белгилаб куйилган. Мазкур жамгарма маблаглари Давлат тест марказининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, хорижий давлатларнинг укув ва илмий муассасаларида Давлат тест маркази ходимларининг малакасини ошириш, Давлат тест маркази ходимларини моддий рагбатлантириш каби ишларга сарфланади.
Сунгги йилларда олий таълим муассасаларига кириш истагида булган абитуриентлар сони кескин ортиб бормокда. Йилдан-йилга усиш уртача 10 фоизни ташкил этиб, хусусан, 2016 йилда 663 минг, 2017 йилда 729 минг нафардан зиёд абитуриент олий таълим муассасаларига хужжат топширган. Тахлилларга кура, 2018 йилда олий таълим муассасаларига 810 мингдан ортик абитуриентнинг хужжат топшириши кутилмокда.
Лекин бугунги кунда тест синовлари оркали олий таълим муассасалари бакалавриатига талабаларни кабул килишда бир катор камчиликлар мавжуд. Жумладан, кейинги йилларда тест синовларини утказиш тартиб-коидалари, тест синовлари натижаларини эълон килиш ва уни такомиллаштириш борасидаги олиб борилаётган ишлар бугунги кун талабларига тулик жавоб бера олмаяпти. Бу хол манфаатдор жамоатчиликнинг, айникса, ота-оналарнинг тест синовларини утказиш жараёнларига хакли равишдаги эътирозларини келтириб чикармокда ва хар йили уларнинг ушбу масала юзасидан карийб 4 мингдан зиёд асосли мурожаатлари келиб тушмокда.
«Кириш тест синовлари топшириклари ва уни утказиш талаблари кобилиятли ёшларни олий таълимга кабул килиш мезонларига тула жавоб бермайди, — дея тан олинади карорда. — Айникса, ижодкорлик ва индивидуал махоратни талаб этадиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусикий таълим, спорт ва жисмоний тарбия сохасидаги таълим йуналишларига иктидорли ёшлар урнига, ушбу сохаларда етарли иктидорга эга булмаган ёшлар тест синовлари оркали укишга кабул килинмокда».

Оцените статью
Добавить комментарий