Охангарон туманида турт киши йтх натижасида халок булди — узбекистон

Охангарон туманида турт киши йтх натижасида халок булди — узбекистон
Тошкент вилоятининг Охангарон тумани худудида турт кишининг улимига сабаб булган йул-транспорт ходисаси содир булди. Бу хакда вилоят прокуратураси сайтида хабар килинди.
«Гулистон-Ангрен» автомобиль йулининг 159- км да Nexia автомашинаси хайдовчиси юк машинаси билан тукнашув содир килиши натижасида енгил автомашина хайдовчиси ва 3 нафар йуловчиси вокеа жойида вафот этди.
Вокеа жойида фавкулодда хизматлар ва хукукни мухофаза килувчи органлар ишлади.
Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари харакати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларини бузиш) билан жиноят иши кузгатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда.
Жорий йилнинг утган даврида Тошкент вилояти худудида 900 дан зиёд йул-транспорт ходисалари содир этилиб, уларнинг натижасида юзлаб инсонлар турли огирлик даражасидаги тан жарохатлари олишган, унлаб инсонлар халок булишган.
Йулларда юз бераётган автотранспорт воситаларини бошкариш билан боглик куплаб фожиа ва бахтсиз ходисаларнинг асосий сабабларидан бири булиб, йул харакати иштирокчилари томонидан хавфсизлик коидаларига риоя этилмаслиги хамда мазкур сохадаги коррупция холатлари булиб колмокда.
Масалан, жорий йилнинг август ойида хайдовчилик гувохномасини беришдаги коррупциявий холат фош этилди.
Хукукни мухофаза килувчи органларга фукаролар Б. А. ва А. А. ариза билан мурожаат килиб, «Авто-мото хаваскорлар» МЧЖ автомактаби инструкторлари Д. Курбонов и С. Ахатов хайдовчилик гувохномасини олиш учун синов имтихонларидан утказиб бериш эвазига уларнинг хар биридан 130 минг сум микдоридаги пул маблагларини талаб килаётганлигини билдиришган.
Мазкур ариза асосида Бекобод шахрида хукукни мухофаза килувчи органлар томонидан хамкорликда бир катор тезкор-тергов тадбирлари утказилиб, уларнинг натижасига кура автомактаб инструкторлари Д. Курбонов (1983 й. т.) ва С. Ахатов (1973 й. т.), вилоят йул харакати хавфсизлиги бошкармаси туманлараро булинмаси ходими Н. Султонов (1984 й. т.) ва унинг «норасмий» ёрдамчиси Д. Абдувахидов (1975 й. т.) 260 минг сум пул маблагларини пора тарикасида олганлиги учун ушланди.
Тадбир давомида гумонланувчилар бундан олдин хам ЙХХБ ходимига фукаролардан пора олишда «кумак» берганликларини билдириб, Д. Абдувахидов ихтиёрий равишда мукаддам Н. Султоновга бериб куйиш учун юкоридаги автомактаб инструкторларидан олиб, уз автомашинасида саклаб келаётган 1 млн сум пул маблагларини терговга такдим этди.
Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 210 ва 212-моддалари (пора олиш ва пора олиш-беришда воситачилик килиш) билан жиноят иши кузгатилиб, тергов харакатлари утказилмокда.
Мазкур сохада хукукбузарликлар ва бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш максадида Тошкент вилояти хукукни мухофаза килувчи органлари томонидан ахолидан йул харакати хавфсизлиги коидаларига катъий риоя этиш, шунингдек коррупцияга карши курашиш ишида иштироксиз колмаслик суралади. Коррупцияга карши курашдаги уз хиссасини кушишни истаганлар учун пойтахт вилояти прокуратураси сайтида аноним ижтимоий суров ташкил этилган.
Комментарии 0