Озарбайжон вакили шарк тароналари фестивали гран-присини кулга киритди — узбекистон

Озарбайжон вакили шарк тароналари фестивали гран-присини кулга киритди — узбекистон

Озарбайжонда хизмат курсатган артист Сохиб Пошшозода Самаркандда «Шарк тароналари» 11-халкаро мусика фестивали Гран-присини кулга киритди.
УзА хабарига кура, такдирлаш маросими ушбу мусикий тадбир булиб утган Регистон майдонида ташкиллаштирилди.
Биринчи урин Халк кушикларини саклаш буйича Геосонг жамгармаси (Жанубий Корея) жамоаси ва Узбекистон вакили Мохичехра Шомуродовага насиб этди.
Иккинчи уринни Киргизистон ва Латвия артистлари кулга киритди. Учинчи даражали дипломлар Эрон, Индонезия ва Туркия вакиллари кулига топширилди.
Катор номинациялар буйича ЮНЕСКО, Узбекистон Маданият вазирлиги, «Шарк тароналари» фестивали дирекцияси, Самарканд вилояти ва Самарканд шахарлари хокимликлари хамда бошка ташкилотларнинг махсус совринлари такдим этилди.
Жорий йилда фестивалда 58 давлатнинг анъанавий мусика ва кушик санъати вакиллари катнашди.
Самарканд шахридаги музейлар, хунармандлар марказлари ва мехмонхоналарда фестиваль тарихига оид суратлар, миллий хунармандлик махсулотлари ва чолгу асбоблари кургазмалари намойиш этилди. Тарихий обидалар, буюк алломалар номи билан боглик мажмуалар, таълим муассасалари, замонавий ишлаб чикариш корхоналарига сайёхатлар уюштирилди.
Анжуман доирасида утказилган «Шарк халклари мусика маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши» мавзуидаги халкаро илмий-назарий конференция санъатшунос олимларнинг йирик халкаро анжумани сифатида мухим ва долзарб масалалар мухокамасига багишланди. Тадбирда 20 дан ортик мамлакатдан келган олим ва мутахассислар маърузалар килди, такдимотлар утказди.
Маросимда узбекистонлик санъат усталари ва ёш ижрочилар томонидан концерт дастури хамда «Узбекистон маданий мероси — умумбашарий бойлик» деб номланган 3D проекция-мусикали ёритиш томошаси намойиш этилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.