Озиш-бир хафтада 8 кило — узбекистон

Озиш-бир хафтада 8 кило — узбекистон

Бозор ва дукон расталари янги узилган бодринглар билан тулиб турган бир пайтда биз аёллар учун ёшариш ва ортикча вазндан халос булиш учун ажойиб имкон пайдо булади. Бодрингли пархез 3 ёки 5 кунга мулжалланган. Унинг турлари куп булишига карамай, хар бир пархездан кейин сиз 2-4 кг вазндан халос булишингиз мумкин. Шунингдек, бодринг ошкозон, бугимлар ва буйракни тозаловчи энг яхши восита. Бу сабзавот хатто теридаги турли-туман догларни самарали кетказади. Хуллас, бодрингли пархез давомида сиз битта ук билан бир нечта «душман»лардан халос булишингиз мумкин.
Нега самарали хисобланади?
Биринчи навбатда бодринг таркибидаги табиий клетчатка ва 95% сувдан иборат эканлиги билан бошка сабзавотлардан фарк килади. Агар эътибор килган булсангиз, купгина бошка пархезларда кунига 2-3 литр сув ичиш тавсия этилади. Бодрингли пархез бундан мустасно, чунки 2 кг бодринг таркибида 1900 мл сув мавжуд. Энди иккинчи фойдаси хакида гапирамиз. Бодринг ошкозон ишини яхшилаб, уни тошкол (шлак) ва токсинлардан халос этади. Бундан ташкари, бодринг пешоб хайдаш хусусиятига эга. Бу дегани, сиз организмингизда бир неча вактдан буён йигилиб колган ортикча суюкликдан хам кутуласиз.
Энг осон усул.
3-5 кун давомида хар куни 1,5 кг. бодринг ейиш тавсия этилади. Бунда сиз бодрингдан тайёрланган хар хил салатлар билан кундалик таомномангизни бойитишингиз мумкин. Энг асосийси, пархез учун тайёрланган салат ичига туз кушманг. Яна бир нарса: факат 12-13, 16-17, 19-20 соатлар оралигида овкатланинг. Нонушта хар доимгидек, чой, кахва ва сув исталган микдорда. Куйида уч хил салат тури билан танишасиз:
Биринчи салат.
1-2 кг. бодрингни катта булакларга булиб кесинг. Кейин 30 гр майонез ва таъбга кура хар хил кукатлар билан аралаштиринг. Тайёр салатни 3-5 булакка булиб, кун давомида истеъмол килинг.
Иккинчи салат.
Юкорида айтилган микдордаги бодрингларни ёг микдори кам булган сметана ёки кефир билан аралаштириб, таъми яхшиланиши учун ичига 1-2 дона кайнатилган тухум ва тузсиз зираворлар кушиб аралаштиринг.
Учинчи салат.
1,5 кг. майдаланган бодрингни, 500 гр. помидор билан аралаштириб, ичига 1 чой кошик усимлик ёги ёки сметана кушинг. Бу салатга таъбингизга кура озгина кайнатиб пиширилган ёгсиз гушт хам кушишингиз мумкин. Мухими, туз кушмаслик.
ДИККАТ!
Гастрит, организмида кислота микдори юкори булган ва ошкозон яраси касали бор кишиларга бодрингли пархез тутиш катъиян ман этилади!
Юкоридаги пархезни 7 кун тутиб, сиз 5 кг. вазндан халос булишингиз мумкин. Лекин бодрингли пархез айрим кишилар саломатлиги учун жуда хавфли булиши хеч гап эмас! Шу сабабдан бу пархезни куллашдан олдин, албатта, шифокор билан маслахатлашинг!

Оцените статью
Добавить комментарий