Патрис эвранинг марсельга кандай нафи тегиши мумкин — узбекистон

d0bfd0b0d182d180d0b8d181-d18dd0b2d180d0b0d0bdd0b8d0bdd0b3-d0bcd0b0d180d181d0b5d0bbd18cd0b3d0b0-d0bad0b0d0bdd0b4d0b0d0b9-d0bdd0b0d184 Узбекистон

Патрис эвранинг марсельга кандай нафи тегиши мумкин? — узбекистон

Химоядаги муаммоларни бартараф этиш учун «Марсель» клуби «Ювентус» химоячиси Патрис Эврани уз таркибига кушиб олди. Франциялик канот химоячиси “Ювентус”дан эркин футболчи сифатида Руди Гарсия жамоасига келиб кушилди. Хуш, Патрис Эвра янги жамоасига кандай фойдаси тегиши мумкин? Куйида буни мухокама киламиз.
Эвра – жамоа етакчиси
«Марсель«га хозирда айнан етакчи етишмаяпти. Бунга ишонч хосил килиш учун, Марселликларнинг утган якшанба куни “Лион”га карши утказган учрашувини эслаб утиш кифоя. Руди Гарсия шогирдлари тушкун, иложсиз холда эдилар. Азалий ракибига ракиблик хам килолмади. Истеъдод хакида гапирмаяпмиз, жамоага айнан рухият етишмади бу учрашувда. 35 ёшли Патрис Эвра билан клуб бу муаммони еча олиши мумкин. Француз химоячиси хакикий сардор. «Манчестер Юнайтед«да уйнаган пайтларида хам Сер Алекс Фергюсон уни хурмат киларди, футболчининг жамоадошлари орасида хам обруйи бор эди. 2014 йилда “Ювентус”га утгач хам, химоячи тез орада жамоага мослашиб кетди. Жамоада Буффон ва Бардзалйи каби мавкега эга булди дея оламиз. 2015 йил октябрида, “Сассуоло”дан учралган маглубиятдан кейин Франциялик химоячи куйидаги фикрларни билдириб утди: “Бу жамоа хакикий “Ювентус” эмас! Хар куни эрталаб уйгонганимда бешинчи Скудеттони ютиб олиш хакида уйлайман. Аммо, биз хозир бу тарихий имкониятни кулдан чикармокдамиз.” Тез орада “Ювентус” узига келди ва кетма-кет 15 галабага эришиб, якунда Италия чемпионига айланди. Франция терма жамоасида хам Патрис Эвра уз урнига эга. Айникса, 2010 йил Мундиалдаги можародан кейин, химоячи терма жамоанинг етакчисига айланди. “Пат амаки” (ёш жамоадошлари уни шундай чакиради) 2016 йилги Евро бахсларида хам Диде Дешамнинг етакчиларидан бири эди. Патрис Эвра янги жамоасини кайта жонлантира олиши, жанговарлик кайфиятини кутариши мумкин.
Эвра – тажрибали футболчи
Францияда клубдаги фаолияти давомида ёркин карера кила олган футболчилар куп эмас. Патрис Эвра эса клубда ута мазмунли резюмега эга. Дастлаб, «Монако» билан Франция Кубогини козонган булса, унинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти анча ёркин булди. «Кизил иблислар» билан беш карра Англия чемпиони, 3 маротаба Лига Кубоги, 1 мартадан Чемпионлар Лигаси ва Клублар уртасидаги Жахон кубогини кулга киритди. «Ювентус»да хам уз совринлари сонини ошириб олди. «Кекса синёра» таркибида икки мартадан Скудтто ва Италия кубокларини ютиб олди.
Эвра клубга текинга тушди
Замонавий футболда канот химоячиларининг нархи арзон эмас. Бирок, Патрис Эвра жамоага текинга тушди. «Ювентус» билан шартномаси нихоясига етиши билан Франциялик химоячи ватанига кайтишни афзал курди. Узидаги кобилият ва тажрибаси эвазига, Патрис Эвра янги жамоасига Чемпионлар Лигасига йулланмани киритишда уз хиссасини куша олиши мумкин.

Оцените статью
Добавить комментарий