Пахтакорнинг янги бош мураббийи шота арвеладзе хакида — узбекистон

Пахтакорнинг янги бош мураббийи шота арвеладзе хакида — узбекистон

Пахтакорнинг янги бош мураббийи шота арвеладзе хакида — узбекистон

Шота Арвеладзе 1973 йилнинг 22 февралида Грузиянинг Тбилиси шахрида тугилган. Футболчилик фаолияти анча омадли кечган. У Грузия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тупурар хисобланади.
Футболчилик фаолияти:
1990-1991 йиллар — “Мартве”, Тбилиси
1991-1995 йиллар — “Динамо”, Тбилиси
1993-1994 йиллар — “Трабзонспор”
1995-1997 йиллар — “Трабзонспор”
1997-2001 йиллар — “Аякс”
2001-2005 йиллар — “Рейнжерс”
2005-2007 йиллар — “Аз-Алкмар”
2007-2008 йиллар — “Леванте”
Арвеладзе футболчилик фаолияти давомида узи уйнаган клублар сафида хаммаси булиб расмий уйинларда 450 марта майдонга тушган ва 291 та туп киритган. Грузия терма жамоаси сафида эса расмий уйинларда 60 марта харакат килган ва ракиблар дарвозасини 26 марта аник нишонга олган.
Мураббийлик фаолияти
2010-2012 йиллар — “Кайсериспор”
2012-2015 йиллар — “Косимпошо”
2016-2017 йиллар — “Маккаби”
Шота Арвеладзе 2008 йилда футболчилик фаолиятини якунлади. Шу йилнинг 3 июнида эса унинг футболни тарк этиши шарафига уртоклик уйини ташкил этилди. Унда дунё футбол юлдузларидан ташкил топган “Арвеладзенинг дустлари терма жамоаси” Грузия терма жамоасини 9:6 хисобида маглубиятга учратди. Мазкур уйинни бевосита стадионда 45000 мухлис томоша килди.
Арвеладзенинг дустлари терма жамоаси сафида Фред Грим, Халид Сину, Арон Винтер, Данни Блинд, Франк де Бур, Артур Нюман, Петер Схарс, Толунаи Капкас, Орюн Темизканоглу, Эдгар Давидс, Клаудио Канижа, Рихард Витсге, Микаэл Лаудруп, Роналд де Бур, Андрей Канчелскис, Дамиано Томмази, Тижани Бабангида, Дин Горе, Бриан Лаудруп, Данни Куверманс, Морис Мор ва Кеннет Перес каби юлдуз харакат килишган.
Грузия футбол федерациясининг карорига кура терма жамоадаги 11-ракам (Арвеладзе шу ракамда уйнаган) бир умрга музлатиб куйилди.
Арвеладзе футболчилик фаолиятини якунлагач, “АЗ” (Голландия) жамоасида бош мураббий Луи ван Галга ёрдамчи сифатида иш бошлайди. 2010-2012 йилларда эса Туркиянинг “Кайсериспор” клубида бош мураббийлик килади. 2012 йилдан 2015 йилгача эса “Косимпошшо”ни бошкаради. 2016 йилнинг июнида эса Тел-Авивнинг “Маккаби” жамоаси таклифини кабул килади. 2017 йилнинг 5 январида эса бу клубни хам тарк этади.
Ютуклари
“Аякс” сафида:
Голландия чемпиони: 1997/1998 йилги мавсумда
Нидерландия кубоги сохиби (2 марта): 1997/1998, 1998/1999
“Рейнжерс” сафида:
Шотландия чемпиони (2 марта): 2002/2003, 2004/2005
Шотландия кубоги сохиби (2 марта): 2001/2002, 2002/2003
Шахсий совринлари
Грузиянинг энг яхши футболчиси (3 марта): 1994, 1998, 2007 йиллар
Туркия чемпионатининг энг яхши тупурари: 1995/1996
Грузия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тупурар: 26 та гол

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.