Пеле месси ки роналдуни бири-биридан кучли демайман — узбекистон

Пеле: месси ёки роналдуни бири-биридан кучли демайман — узбекистон

Футбол кироли, Бразилия футболининг афсонаси — Пеле ёзда Москвага Конфедерациялар кубогининг очилиш маросимига ташриф буюрганди.
Ушанда «Спорт-Экспресс» нашри ундан интервью олганди. Куйида ана шу сухбатни укишингиз мумкин.
— Сиз мулокот килаётганингизда хавотирга тушадиган инсонлар борми?
— Тугриси, бундайлар йук. Турли вазиятлар эса бошка масала. Шахсан мен хужжатларга имзо чекаётганда хаяжонланаман. Расмий когозлардан хамон куркаман. Хайриятки, инсонлар билан бундай эмас.
— Хар куни телеканаллар, нашр-лардан сизга суров тушади. Узингиз ким билан интервью уюштиришни истардингиз?
— Бундайлар куп. Спортчилар, артистлар, жамоат арбоблари ва хаттоки, сиёсатчилар бор.
— Масалан?
— Мухаммад Али. Афсуски, энди бунинг иложи йук. Лекин у билан гаплашишни жуда истардим. Шунингдек, «Формула-1» пойгачиси Михаэль Шумахердан интервью олишни хохлардим. У уз ишининг устаси.
Хамма нима деса хам Криштиану Роналдуни хурмат киламан. Албатта, у катори Месси билан хам сухбатлашишни хохлардим. Спортдан ташкарида Дональд Трамп бор.
У билан ажойиб интервью чикарди. Чунки у осон вазиятда эмас. Трампдан узини кандай хис килаётгани, кандай хиссиётларга берилаётганини сурашни истардим.
— Москвага соат ишлаб чикарувчи Hublot компанияси вакили сифатида ташриф буюрдингиз. Агар вактни тухтатиб, ортга кайтариш имконияти булганида фаолиятингизнинг кайси лахзаларига кайтардингиз?
— Кийин савол. Чунки, хаётимда бундай холатлар жуда куп. Хамиша вактнинг кадрига етганман. Футболчи учун вакт ута кадрли омил. Гол уриш учун лахзаларни иктисод килишингизга тугри келади. Агар кайтишни истасам, гол урган лахзаларимга кайтардим.
— Россияда неча марта булгансиз?
— Олти ёки етти марта, хисобдан хам адашдим. Биринчи бор келганимда сиз тугилмагандингиз, 1965 йил.
— Аник.
— Лекин ушандан буён бир неча марта келдим.
— Нималарни куп эслайсиз?
— Голларни, ахир футболчиман-ку. Жуда ёкимли хотиралар. Умуман олганда, Россия ва Бразилиянинг алокалари яхши. Гарчи географик жихатдан узокда жойлашган булсакда, футбол ва бошка сохаларда карашларимиз якин.
— Россияда энг яхши нарса?
— Дустлар.
— Одатда, бразилияликлар совук хакида гапиришади.
— Мен учун Россия — бу дустлар. Лев Яшин улардан биринчисидир. Хозир унинг рафикаси Валентина билан мулокот килиб тураман. Бу мен учун катта ахамият касб этади.
— Охирги марта у билан нима хакида гаплашдингиз?
— Россияга неча марта келганим хакида гаплашдик. Утган даврларни эсладик ва ундан неча марта Бразилияга борганини сурадим. У эса «Пеле, бирор марта хам бормаганман», деди. Кейин «Жанубий Америкага неча марта боргансан?» деб сурадим.
У эса: «Яшин борган. Мен бормаганман», деб жавоб кайтарди. Шунда унга: «Энди сен мехмонга борасан», дедим. Кейинги сафар Бразилияда учрашишга келишиб олдик.
— Унга каерларни курсатасиз? «Маракана», Исо Масих хайкали?
— Исо Масихнинг хайкалини шундок хам курсатишади. Лекин мен Сан-Пауло штатидаги Сантос шахрида яшайман. Шундай экан, уз шахримнинг диккатга сазовор жойларини курсатаман.
— Одамлар олдинги давр кахрамонларини замонавий кахрамонларга солиштиришни яхши куришади. Яшинни хозирги давр дарвозабонларидан кимга киёслаган булардингиз? Балки Буффонгадир?
— Дарвозабонларни солиштириш осон. Аммо хужумчиларни тенглаштириш кийин. Чунки, футбол узгаряпти. Дарвозабон барибир, дарвозабон булиб колаверади. Олдингидек, реакция, интуиция, майдонни куриш кобилияти керак.
Бразилияда Жилмар энг яхши дарвозабон хисобланади. У билан икки марта жахон чемпионатида голиб чикканмиз. Лекин шахсан мен учун Яшин энг яхши булиб колаверади. Бутун даврлар учун.
— Айтишларича, ЖЧ-1970 сизнинг энг яхши турнирингиз экан. Шу фикрга кушиласизми?
— Яхши савол. 1958 йили Швеция­да булиб утган жахон чемпионатида 17 ёшда эдим. Жамоа таркибига энди чакирилгандим ва тажрибам йук эди. Бир тарафдан кийин булган булса, бошка томондан осон кечган.
Чунки хеч кандай маъсулият йук, сиз энг ёшисиз, терма жамоа­да уйнаш орзунгиз ушалган. Масъ­­­у­лият уша пайтнинг буюк уйинчилари Диди, Нилтон Сантосларда эди. Орадан 12 йил утиб, 1970 йилги жахон чемпионатида узим шундай холатга тушдим.
Фаолиятим якунланаётганини, охирги йирик турнирим ва одамлар менга бошкача назар билан караётганларини билардим. Мана бу хакикий масъулият. Бунинг устига, мусобакадан олдин фаолиятимни якунлашимни айгандим.
Шу боис хам яхши нотада якунлаш талаб этиларди. Шундай экан, ЖЧ-1970 мен учун энг яхши булиши мумкин. Лекин энг кийини булгани аник.
— Сиздан Месси ва Криштиану Роналду хакида юз марталаб сурашган. Билишимизча, аргентиналикка купрок бахо бераркансиз. ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий