Пике ва рамос испания байроги остидагина бирлашадиган жужахурозлар — узбекистон

d0bfd0b8d0bad0b5-d0b2d0b0-d180d0b0d0bcd0bed181-d0b8d181d0bfd0b0d0bdd0b8d18f-d0b1d0b0d0b9d180d0bed0b3d0b8-d0bed181d182d0b8d0b4d0b0d0b3 Узбекистон

Пике ва рамос. испания байроги остидагина бирлашадиган жужахурозлар — узбекистон

«Реал» — «Барселона» уйинига кадар хам Пике хамда Рамос уртасидаги айтишувлар давом этиб келаётганди. Mundo Deportivo нашри хакамларнинг адашишлари «Реал» фойдасига, «Барселона»нинг эса зарарига ишлаётгани хакидаги фактларни калаштириб ташлагач, бу холат янада авж олди.
Хар икки футолчи Ла лига 33-туридаги «Эль-Класико»да тукнаш келди. «Барселона»нинг 3:2 хисобидаги галабаси билан якунига етган уйиннинг 77-дакикасида бош хакам Серхио Рамосга тугридан-тугри кизил карточка курсатди.
Майдондан чикиб кетаётганида Рамос бир нималарга ишора килди ва охирида карсак хам чалиб куйди. «Sports. ru»нинг ойдинлик киритишича, бу билан Рамос ракиби Пикега камрок гапиришни уктирмокчи булган.
Маълумот учун, «Эль-Класико»даги кизилга кадар Рамос 77 дакика давомида бирор марта хам ракибдан тупни муваффакиятли олиб куя олмаган ва тупни эгаллаб туришни койил килмаган. Бу хам «Sports. ru» келтирган маълумотдир.
«Биз факат хакамлик хакида гапирадиган «Барселона» эмасмиз. Кизил — нотугри карор эди, бирок биз унга хурмат билан муносабатда буламиз» — Серхио Рамос, «Реал Мадрид» аъзоси.
«Барселона» химоячиси Пике эса шу фикрларнинг аксини айтди.
«Бу хакикий кизил карточка — у ракибига хар иккала оёги билан ташланди. Шунчаки улар уз фойдаларига ишлаши мумкин булган карорларга урганиб колишган, бу сафар эса ундай булмади» — Херард Пике, «Барселона» аъзоси.
Рамос Пикенинг шу фикрларига карама-карши «ПСЖ»га карши жавоб уйинини эслаб утди.
«Пике билан хеч кандай муаммо йук. Бирок хозир мендан уни кучиб куйишни сураманг. Пикенинг айтишича, «Реал» узига ён босиладиган хакамликка урганиб колган. Аслида шундай хакамликни биз «ПСЖ»га карши учрашувда кургандик» — Серхио Рамос, «Реал Мадрид» аъзоси.
Шунингдек, «Реал» етакчиси майдонни тарк этар чогида нима сабабдан карсак чалгани ва Мессига жарохат етказиш ниятида эмаслиги хакида хам айтди.
«Мен кеч колдим. Бирок бунда ракибга жарохат етказиш ниятим йук эди. Менинг тушунчамга кура, бу кизил эмас, балки сарик карточка.
Четлатишдан кейинги карсагим хакамга эмас, Пикега эди. «Барселона»да футболни бошкача тушунишади ва доим хакамлар мавзуси кутарилади. Биз эса хакамликни гапирмаймиз, бу бизнинг услуб. Пикенинг муаммолари доим хакамлар билан. Хуллас, мен кандайдир булмагур нарсаларга бош котиришни истамайман, олдинда бизни шундок хам огир таквим кутиб турибди» — Серхио Рамос, «Реал Мадрид» аъзоси.

Оцените статью
Добавить комментарий