Плеханов номидаги риу ректори дустлик ордени билан мукофотланди — узбекистон

Плеханов номидаги риу ректори дустлик ордени билан мукофотланди — узбекистон
Плеханов номидаги Россия иктисодиёт университети ректори Виктор Гришин Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 февралдаги карорига биноан «Дустлик» ордени билан мукофотланди. Бу хакда Узбекистон Олий ва урта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар килди.
Орден 19?21 февраль кунлари Москва шахрида Плеханов номидаги Россия иктисодиёт университетининг 110 йиллик юбилейига багишлаб утказилган маросимда Олий ва урта махсус таълим вазири уринбосари Мажит Каримов томонидан топширилди.
Университет ректори ушбу юксак мукофотни нафакат узига, балки барча университет жамоаси аъзоларига топширилган мукофот сифатида кабул килишини таъкидлаб, Узбекистон хукумати томонидан билдирилган ушбу эътибор ва хурмат учун чукур миннатдорчилик билдирди хамда келгусида икки давлат уртасидаги хамкорликни янада мустахкамлаш йулида самарали хизмат килишини кайд этди.
Комментарии 0