Пляж футболи буйича узбекистон терма жамоаси жахон рейтингида 47-уринда кайд этилди — узбекистон

Пляж футболи буйича узбекистон терма жамоаси жахон рейтингида 47-уринда кайд этилди — узбекистон
Пляж футболи буйича мамлакат терма жамоаларининг янги рейтинги эълон килинди. Унга кура, пляж футболи буйича Узбекистон терма жамоаси декабрь ойи рейтингида 47-уринда кайд этилди.
Айни дамда терма жамоа хисобида 203 очко мавжуд. Узбекистон термаси ноябрь ойи рейтингида 46-погонадан жой олганди. Осиё китъаси терма жамоалари орасида Узбекистон хамон 10-уринни эгаллаб турибди.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар рейтингида Эрон термаси 1785 очко билан етакчилик килаётган булса, Япония (1267) ва Уммон (1037) кучли учликдан жой олди.
ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли унлиги куйидагича куриниш олган:
1 (5). Эрон – 1785 очко
2 (8). Япония – 1267 очко
3 (10). Уммон – 1037 очко
4 (14). БАА – 881 очко
5 (19). Ливан – 604 очко
6 (35). Хитой – 370 очко
7 (36). Таиланд – 369 очко
8 (41). Вьетнам – 308 очко
9 (45). Бахрайн – 219 очко
10 (47). Узбекистон – 203 очко
Пляж футбол буйича жахон рейтингини 3500 очко билан Португалия терма жамоаси бошкариб бормокда. Иккинчи погона Россия (3204) терма жамоасига тегишли булса, Бразилия (2525) термаси кучли учликни якунлаган.
Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2012 йил декабрь ойида 2016 йил ноябрь ойига кадар кайд этган натижалари хисобга олинган.
Комментарии 0