Президент экспортдаги холат учун айрим сохаларни танкид остига олди — узбекистон

Президент экспортдаги холат учун айрим сохаларни танкид остига олди — узбекистон

Президент экспортдаги холат учун айрим сохаларни танкид остига олди — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июнь куни Тошкент шахрида видеоселектор йигилиши булиб утди, деб хабар килди УзА.
Унда 2017 йил биринчи ярим йиллигида экспорт дастурининг ижроси, махаллий махсулотларни янги хорижий бозорларга сотиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини янада куллаб-кувватлаш, кишлок хужалиги ва саноат махсулотларини экспортга йуналтириш буйича курилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги куриб чикилди.
Йигилишда Бош вазир ва унинг уринбосарлари, Президентнинг давлат маслахатчилари, тегишли вазирлик ва идоралар, хужалик бирлашмалари рахбарлари иштирок этди. Шунингдек, видеоконференция алокаси оркали Тошкент ва Нукус шахарлари, вилоятлар марказларида ташкил этилган студияларда Коракалпогистон Республикаси рахбарияти, махаллий хокимликлар, вазирлик ва идораларнинг худудий тузилмалари, корхоналар рахбарлари, экспортчи тадбиркор ва фермерлар катнашди.
Давлат рахбари бугунги кунда Узбекистон иктисодиётининг баркарор ва юкори суръатда усиш тенденциясини саклаб колиш ва мустахкамлашнинг энг мухим омилларидан бири — иктисодиёт тармоклари ва мамлакатимиз худудларининг экспорт салохиятини изчил ошириш, ишлаб чикарилган махсулотларнинг ташки бозордаги ракобатбардошлигини кучайтириш эканини алохида таъкидлади. Бу борада Узбекистонда экспортчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини хар томонлама куллаб-кувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, конун хужжатлари билан уларга берилган имтиёзлар ва яратилаётган шароитлар хакида алохида тухталди.
Президент Шавкат Мирзиёев экспорт сохасидаги ишлар ахволини атрофлича тахлил килди.
«Узбекозиковкатхолдинг» холдинг компанияси бошкаруви раиси Одилхон Рустамов, «Узагроэкспорт» акциядорлик жамияти бош директори Жамшид Холмухамедов эгаллаб турган лавозимига нолойиклиги курсатиб утилди.
Узбекистон Республикаси Бош вазири уринбосари Улугбек Розукулов, ташки савдо вазири Элёр Ганиевга мавжуд камчиликлари курсатиб утилди ва уларни бартараф этиш буйича аник топшириклар берилди.
Давлат рахбари «Узкурилишматериаллари» компанияси, «Узбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти, «Узбекчармпойабзали» уюшмаси рахбарларида масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётгани, бунинг окибатида махсулот ва хизматлар экспорти хажмини ошириш борасида камчиликларга йул куйилаётганини каттик танкид килди.
Мазкур тармоклар рахбарларига «хайфсан» эълон килиниб, уларнинг зиммасига махсулотлар экспорти сохасидаги мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва экспорт хажмини изчил ошириш юзасидан сезиларли узгаришларни таъминлаш буйича аник вазифалар юкланди.
Шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот махсулотларини экспорт килишни ташкил этиш масаласида сусткашликка йул куйган Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятлари, шунингдек, катор туманлар хокимликлари рахбарлари жиддий огохлантирилди.
Мамлакат ишлаб чикарувчиларининг анъанавий ташки бозорлардаги урнини мустахкамлаш ва кенгайтириш, янги ташки бозорларни узлаштириш буйича тизимли ишларни таъминлаш максадида Вазирлар Махкамаси комплекслари, тармоклар ва худудлар рахбарларига хар бир тармок ва худуд буйича экспорт стратегиясини ишлаб чикиш вазифаси топширилди.
Йигилишда ташки бозорларда самарали фаолият юритиш учун замонавий инфратузилмани яратиш, корхона ва ташкилотлар томонидан хорижий мамлакатларда ташкил этилган савдо уйлари ва логистика марказлари ишини янада фаоллаштириш, давлатимиз элчихоналарининг савдо-иктисодий хамкорлик буйича ишларини такомиллаштириш масалалари мухокама килиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Йигилишда Вазирлар Махкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар, хокимликлар рахбарларининг хисоботлари, таклифлари эшитилди ва мухокама килинди, мамлакатимизнинг экспорт салохиятини янада ошириш, экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш буйича аник топшириклар берилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.