Президент интернет тезлигини энг камида турт баробарга оширишга топширик берди — узбекистон

Президент интернет тезлигини энг камида турт баробарга оширишга топширик берди — узбекистон

Президент интернет тезлигини энг камида турт баробарга оширишга топширик берди — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилда интернетга уланиш нархларини кескин тушириб, унинг тезлигини энг камида турт баробарга ошириш, 2020 йилда уни МДХ давлатлари даражасига кутаришга топширик берди, дея хабар килди Президент матбуот хизмати.
9 январь куни Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш буйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига багишланган йигилиш булиб утди.
Унда Узбекистон Республикаси Бош вазири, тегишли вазирлик ва ташкилот рахбарлари иштирок этди.
Утган йилда ракамли телевидение камрови 88 фоиздан 100 фоизгача етказилди. Мобиль алокадан фойдаланувчилар сони 7 фоизга ошиб, 22,8 миллионга етди. 2017 йилда ахборот технологиялари сохасида 7,7 триллион сумлик ёки 2016 йилга нисбатан 26 фоизга куп хизмат курсатилди. Инвестиция дастури доирасида 260 миллион доллар узлаштирилди.
Йигилишда эришилган натижалар алохида кайд этилар экан, 2018 йилда ва якин истикболда амалга оширилиши зарур булган устувор вазифалар хакида хам суз борди.
Президент ахборот технологиялари сохасида хали килинадиган ишлар куплиги, эришилган натижалар бошка давлатларга караганда анча паст курсаткичда эканлигини кайд этди.
Мисол учун: ахборот технологиялари сохасининг мамлакат ялпи ички махсулотидаги улуши Жанубий Кореяда — 9 фоиз, Японияда — 5,5 фоиз, Хитой ва Хиндистонда — 4,7 фоиз, Узбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади. Буни ахборот-коммуникация ривожланиш индекси рейтингдаги 176 та мамлакат ичида Узбекистон 95-уринни эгаллагани исботлаб турибди.
Йигилишда Интернет тармогига уланиш камровини кенгайтириш ва тезлигини ошириш, дастурий таъминот, телекоммуникация сохасида етакчи хорижий компаниялар билан алока урнатиш, «Электрон Хукумат» тизимини янада ривожлантириш буйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Интернетдан 20 миллион ахоли фойдаланади, деб хисобот бергансизлар. Бирок, миллий Интернет оркали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли, ахолининг аксарият кисми Интернетдан факат «Телеграм»да ёзишма учун фойдаланади, холос, деди Шавкат Мирзиёев.
Йигилишда МДХ давлатлари буйича Интернетнинг уртача тезлиги Узбекистондагидан 10 марта юкорилиги кайд этилди. Алока операторлари чекка худудларда, автомобиль ва темир йулларга якин худудларда телекоммуникацияларни кенгайтиришга сармоя киритмаётгани таъкидланди.
Мутасаддиларга Интернет нархини арзонлаштириш, тезлигини камида 4 баробарга кескин ошириш, 2020 йилгача эса МДХ давлатлари даражасига етказиш чора-тадбирларини куриш буйича зарур топширик берилди.
Бугун «Хавфсиз шахар» ягона комплексини яратиш дастурига мувофик лойиханинг концепцияси ишлаб чикилди. Унга кура, Тошкент шахрида 16 мингдан ортик камералар урнатиш, Маълумотларни кайта ишлаш маркази ва Ситуация марказларини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз худуд», «112» тизими, олий таълим муассасаларига имтихон топшириш жараёнларига видеокузатув хамда йул харакати коидалари бузилишларини руйхатга олиш тизимларини жорий этиш кузда тутилган.
Йигилишда «Хавфсиз худуд» ва жамоат тартибини таъминлашга кумаклашиш буйича лойихаларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари мухокама килинди.
Узбекистон Президентининг 2017 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил этилган «Мирзо Улугбек инновация маркази»да 140 дан ортик корхонага резидент макоми берилиб, уларда айни вактда 1000 дан ортик дастурчи мутахассис ишламокда. Мухаммад ал-Хоразмий номи берилган Тошкент ахборот технологиялари университетида энг замонавий технологиялар ва таълим услублари кенг жорий этилмокда.
2018 йилда халкаро тажрибани, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиш тенденцияларини инобатга олган холда, «2018?2021 йилларда «Электрон Хукумат» тизимини янада ривожлантириш стратегияси»ни ишлаб чикиш, «Мирзо Улугбек инновация маркази» резидентлари томонидан курсатиладиган ишлар ва хизматлар хажмини камида 2 баробарга хамда экспорт хажмини 1,8 баробарга ошириш, резидентлар учун чет эл компаниялари билан хамкорлик килишда ва янги бозорларга чикишда кумаклашиш буйича тегишли топшириклар берилди.
Шунингдек, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини уч йил ичида жахондаги энг обрули 1 000 университет сафига киритишни таъминлаш, сохада жахонда етакчи булган университет ва компаниялар билан хамкорликни кучайтириш, профессор-укитувчилар ва талабаларнинг хорижий стажировкаси ва малака оширишини кенг ташкил этиш кераклиги таъкидланди.
Йигилишда дастурий махсулотларни ишлаб чикариш ва бунинг учун миллий кадрлар тайёрлаш ишлари хали талаб даражасида эмаслиги кайд этилди, мутасаддиларга дунёнинг йирик ахборот-коммуникация технологиялари сохасидаги корпорациялар билан тенглаша оладиган миллий операторимиз ва дастурчиларимизнинг фаолиятини такомиллаштириш буйича аник вазифаларни белгилаб берди.
Йигилишда «Узбектелеком» компаниясининг ишлаш самарадорлигини ошириш, телекоммуникация тармоклари оркали халкаро телефон сузлашувини ноконуний амалга ошираётган субъектларга нисбатан молиявий жазо чораларини куллаш, халкаро тажриба асосида почта тизимини тубдан кайта куриб чикиб, янада ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги концепциясини ишлаб чикиш буйича мутасаддиларга тегишли топшириклар берилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.