Президент ислом дунси илмий салохиятини ошириш зурарлигини клаб чикди — узбекистон

Президент ислом дунёси илмий салохиятини ошириш зурарлигини ёклаб чикди — узбекистон
Айни вактда куплаб мусулмон мамлакатлари илм-фан ва технологиялар сохасида ривожланган давлатлардан сезиларли даражада оркада колаётганини тан олиш лозим. Бу хакда Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ислом хамкорлик ташкилотининг «Фан, технологиялар, инновациялар ва ислом оламини модернизация килиш» мавзусидаги фан ва технологиялар буйича биринчи саммитидаги нуткида маълум килди.
Унинг сузларига кура, фундаментал фан сохаларини ривожлантириш, даврнинг долзарб муаммоларига илмий ечимлар топишга каратилган хамкорликни йулга куйиш ислом оламининг илмий-технологик салохиятини ошириш учун мустахкам замин яратади.
«Аксарият мусулмон мамлакатлари бой табиий захираларга, катта молиявий салохиятга эга булса-да, иктисодиётга инновацион гоя ва технологияларни жорий этишда фаоллик курсата олмаётганини афсус билан кайд этиш лозим», — деди давлат рахбари.
У куйидаги далилларни келтириб утди: ИХТга аъзо давлатларнинг факатгина 11 та олий таълим муассасаси жахоннинг 500 та энг яхши университети рейтингидан урин олган. 2015 йилда дунё буйича патент олиш борасидаги мурожаатларда бу мамлакатларнинг хиссаси атиги 1,9 фоизни ташкил этган. Ташкилотга аъзо давлатларда 2016 йилда эълон килинган илмий маколаларнинг карийб 80 фоизи 7 та давлат хиссасига тугри келган.
Шавкат Мирзиёев Узбекистон Ислом хамкорлик ташкилотининг 2016?2025 йилларга мулжалланган Ун йиллик харакатлар дастури ва унинг устувор йуналишларини тула куллаб-кувватлашини маълум килди.
Биринчи вазифа глобал иклим узгаришлари билан боглик. Узбекистон тупрок емирилиши, унумдор ерларнинг кискариб бораётгани, чулланиш, сув такчиллиги, кургокчилик, ахолини ичимлик суви билан таъминлашдаги жиддий муаммоларга карши курашда «персоналлаштирилган кишлок хужалиги» концепциясини ишлаб чикишни таклиф этади.
«Бу концепция кишлок хужалиги экинларининг муайян мухит, тупрок, угит, сув ва биостимуляторларга нисбатан реакциясини инобатга олиб, уларнинг аник генотипларига эътибор каратишни назарда тутади», — деди Президент.
Узбекистон илм-фан, таълим ва ишлаб чикариш уртасидаги интеграциялашган хамкорликни йулга куйиш зарур, деб хисоблайди. Шавкат Мирзиёев Козогистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг баркарор ва инклюзив иктисодий тараккиётга эришиш, узаро манфаатли хамкорликни кучайтиришга каратилган мусулмон давлатлари уртасида инфратузилмалар буйича интеграцияни ташкил этиш хакидаги ташаббусини куллаб-кувватлашга чакирди.
Президент ИХТнинг Илм-фан буйича доимий кумитаси тавсиясига биноан аъзо давлатлар худудида олтита Юкори самарали компьютер марказини ташкил этиш тугрисидаги тавсиясига мувофик, шундай марказлардан бирини Узбекистонда жойлаштиришга тайёр эканини билдирди. Шунингдек у ёш олимларга билим ва тажриба алмашиш, биргаликда тадкикотлар утказиш имконини берадиган Мусулмон олами ёш олимлари халкаро марказини тузишни таклиф этди.
Шавкат Мирзиёев Доимий кумита хомийлигида Узбекистонда Ал-Хоразмий хотирасига багишлаб, ёш математиклар уртасида Халкаро олимпиадани ташкил этишни таклиф килди.
«Мусулмон дунёсида эришилаётган илм-фан ютукларини муносиб такдирлаш хамда уларни халкаро микёсда оммалаштириш учун Ислом хамкорлик ташкилотининг махсус мукофотини таъсис этиш максадга мувофик», — деди Узбекистон рахбари.
Шавкат Мирзиёев Узбекистоннинг мукобил энергия манбаларини кенг микёсда узлаштириш йуналишидаги илмий-тадкикот ишлари ва тажриба-инновацион лойихаларни биргаликда, хусусан, инвестициялар киритиш хисобидан амалга оширишга тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, аъзо давлатларнинг баркарор иктисодий ривожланиши, ахолининг муносиб хаёт даражасини таъминлаш максадида Фан ва технологиялар буйича саммитни хар уч йилда бир марта утказишни ва ушбу таклиф куллаб-кувватланган такдирда, кейинги саммитни 2020 йилда Узбекистонда утказишга тайёр эканини маълум килди.
Президент ИХТнинг Самаркандда суперзамонавий телескоп урнатиш таклифи учун миннатдорчилик билдирди.
Козогистон Президенти Нурсултон Назарбоев очиб берган саммитда ИХТга аъзо ва кузатувчи давлатлар, шунингдек минтакавий ва халкаро ташкилотларнинг карийб 80 делегацияси иштирок этди.
Остонада Шавкат Мирзиёев EXPO-2017 халкаро кургазмаси ёпилишига багишланган маросимда иштирок этди.
Комментарии 0