Президент нукусдаги заводлар курилиши жарани билан танишди — узбекистон

Президент нукусдаги заводлар курилиши жарани билан танишди — узбекистон

Президент нукусдаги заводлар курилиши жараёни билан танишди — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20?21 январь кунлари худуддаги ишлар холати билан танишиш учун Коракалпогистонга ташриф буюрди.
УзА хабарига кура, давлат рахбари ташрифнинг иккинчи куни Нукус шахрида куриладиган полимер махсулотлари заводи участкасига ташриф буюрди. Ушбу заводда йилига 8 минг тонна полиэтилен труба, кадоклаш махсулотлари ишлаб чикарилади. Замонавий технология билан жихозланадиган корхонада юздан ортик иш урни яратилади.
Шавкат Мирзиёев энергия тармоги махсулотлари ишлаб чикарадиган завод лойихаси билан хам танишди. Бу ерда Япония, Швейцария, Италия каби мамлакатларда тайёрланган технологиялар асосида замонавий трансформаторлар, фотоэлектростанция деталлари, автоматик электр хисоблагичлар ишлаб чикариш режалаштирилган.
Президент заводлар пудратчи ва курувчилар билан сухбатлашиб, ушбу масъулиятли ишда уларга куч-гайрат ва муваффакиятлар тилади. Корхоналарни мамлакат мустакиллигининг 26 йиллиги байрамига фойдаланишга топшириш лозимлиги алохида таъкидланди.
Давлат рахбари реконструкция килиниб, фойдаланишга топширилган Нукус темир йул вокзалини бориб курди. Бу ерда йуловчилар учун кушимча кулайликлар яратиш, хизмат турларини купайтириш ва хизмат курсатиш маданиятини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Ибройим Юсупов номидаги иктидорли болалар мактаби курилиш участкасига ташриф буюрди. Мактаб лойихасини такомиллаштириш, хусусан, бино олдида майдон барпо этиш ва бу ерда Узбекистон ва Коракалпогистон халк шоири, Узбекистон Кахрамони Ибройим Юсупов хайкалини урнатиш буйича курсатмалар берди. Мактаб базасида кичик босмахона ташкил этиб, турли адабиётларни таржима килиб, чоп этиш лозимлиги таъкидланди.
Президент Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида хам булди. Бу ерда куп тармокли болалар клиникаси, уйин майдончаси, мехмонхона бунёд этилмокда. Институтда хакикий илмий мухит яратиш, хориж тажрибасини урганиш, халкаро клиникалар билан хамкорликни ривожлантириш, оналар ва болалар саломатлигини самарали мухофаза килиш буйича тавсиялар берилди.
Давлат рахбари Узбекистон Президентининг Коракалпогистондаги халк кабулхонасини бориб курди. Бу ерда фукароларни кабул килиш, мурожаатларни куриб чикиш ва саклаш замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил этилган. Она ва бола хонаси, тиббиёт хонаси ва бошка хоналарда зарур шароитлар, ногиронлар учун алохида кулайликлар яратилган.
Хар бир мурожаатни адолатли куриб чикиш ва хал этиш, рахбарларнинг мурожаатлар билан ишлашини тахлил килиб бориш буйича курсатмалар берилди.
Шундан сунг Президент Нукусдаги Ерназар Олакуз кучасини реконструкция килиш лойихаси билан танишди. Режага кура, ушбу марказий куча кенгайтирилиб, транспорт харакати учун янада кулайлик яратилади. Йул буйида куп каватли уйлар, савдо ва маиший хизмат курсатиш шохобчалари курилади.
Давлат рахбари Имом Эшон Мухаммад масжидида нуронийлар билан сухбатлашди. Унда кексаларни эъзозлаш, ёшлар тарбияси хакида суз борди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.