Президент тежамкор иссикхоналарни купайтириш буйича топширик берди — узбекистон

Президент тежамкор иссикхоналарни купайтириш буйича топширик берди — узбекистон

Кашкадарёга сафар килган президент Шавкат Мирзиёев Муборак туманидаги замонавий иссикхона билан танишди. Бу хакда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тадиркор Кобилжон Гуломов 2016 йили «Муборакиссиклик электр маркази» акциядорлик жамияти ёнидаги ташландик худуддан 2 гектар ер олиб иссикхона барпо этди. Ёмгир тупланадиган 800?1000 тонналик ховузлар курди. Иссикхонадаги сабзавотлар томчилатиб сугорилади.
Иссикхона «Муборак иссиклик электр маркази»да хосил буладиган иссик сув оркали киздирилади. Электр маркази учун совук сув керак. Шу боис иссикхонада бу сув айлантирилиб, совугач кувурлар оркали иссиклик корхонасига кайтарилади. Тадбиркор яна 7 гектар ерда иссикхона курди.
Айни пайтда иссикхонада карийб юз киши мехнат килмокда. Келгусида исскхонани янада кенгайтириб, иш уринларини купайтириш режалаштирилган.
Умуман, туман буйича 60 тадбиркорга шу каби иссикхона куриш учун 300 гектар ер ажратилган.
Президент замонавий иссикхонани куздан кечириб, ишчилар билан мулокот килди.
Ахоли фаровонлигини ошириш, доимий ва мавсумий иш уринлари очишда мухим урин тутадиган бундай иссикхоналар тармогини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Кашкадарё вилоятида 2019?2020 йилларда иссикхоналар ташкил этиш, Чирокчи туманида лалми майдонларда полиз экинларини купайтириш, ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга каратилган катор лойихалар такдимоти утказилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.