Президент тошкентдаги махаллий козонхоналар лойихалари билан танишди — узбекистон

Президент тошкентдаги махаллий козонхоналар лойихалари билан танишди — узбекистон

Президент тошкентдаги махаллий козонхоналар лойихалари билан танишди — узбекистон

Узбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни Тошкент марказидаги Ойбек кучасида куп каватли уйлардаги энергия тежамкор махаллий козонхоналар лойихалари билан танишди. Бу хакда УзА хабар килди.
Давлат рахбарининг 20 апрелдаги карори билан тасдикланган 2018?2022 йилларда иссиклик таъминоти тизимини ривожлантириш дастурига мувофик, жорий йилда пойтахтда 211, жумладан, куп каватли уйлар том кисмида 134, мавзелар худудида 77 козонхона курилади. Ушбу максадлар учун сарфланадиган 170 миллиард сум маблаг тижорат банклари кредитлари хисобидан молиялаштирилади.
Ойбек кучасидаги 40- ва 42-уйларда ишга туширилган козонхоналар гелио сув иситгичлари билан жихозланган. Козонхонада соатига 416 киловатт иссиклик энергияси ишлаб чикарилади. Лойиха киймати 460 миллион сум булиб, харажатлар «Тошиссиккуввати» ишлаб чикариш бирлашмаси унитар корхонаси хисобидан копланган. Уй юкорисидаги техник каватда козонхона, томда куёш коллекторлари урнатилган.
«Коммунал сохани янада такомиллаштириш ва курсатилаётган хизматлар сифатини ошириш учун куёш энергияси асосида ишлайдиган иссиклик энергияси тизимига утишни хаётнинг узи такозо этмокда, — деди Президент. — Тошкент шахрида келгуси уч йилга мулжалланган алохида тизим ишлаб чикилади. Бу тизим куёш энергияси ёрдамида уй-жойлар ва ижтимоий объектларни иссик сув ва энергия билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини тежаш ва ахоли фаровонлигини оширишга хизмат килади».
Шавкат Мирзиёев гелиокурилмалар ишлаб чикарувчи махаллий корхоналар махсулотлари билан хам танишди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.