Президент в б акш давлат котиби рдамчисини кабул килди — узбекистон

Президент в б акш давлат котиби рдамчисини кабул килди — узбекистон

Президент в. б. акш давлат котиби ёрдамчисини кабул килди — узбекистон

Узбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 29 октябрь куни АКШ Давлат котибининг сиёсий масалалар буйича уринбосари Томас Шэннонни кабул килди, хабар бермокда УзА.
Шавкат Мирзиёев мехмонни юртимизга ташрифи билан самимий кутлаб, Узбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Узбекистон халкига чукур хамдардлик изхор этгани ва куллаб-кувватлагани учун АКШ Президенти Барак Обама ва Давлат котиби Жон Керрига самимий миннатдорлик билдирди. АКШ делегацияси 28 октябрь куни Самаркандда булиб, Ислом Каримов хотирасига хурмат бажо келтиргани Биринчи Президентимиз хотирасига ва халкимизга юксак хурмат-эхтиром ифодасидир.
Сухбат давомида томонлар Узбекистон-АКШ муносабатлари узаро хурмат ва ишонч, бир-бирининг манфаатларини инобатга олиш тамойиллари асосида изчил, муваффакиятли ривожланаётгани ва мустахкамланиб бораётганини таъкидладилар.
Томонлар савдо, сармоя ва юкори технологиялар сохаларидаги узаро манфаатли хамкорликка юксак бахо бердилар. Бугунги кунда Узбекистонда АКШнинг General Motors, Boeing, General Electric, Honeywell, Hyatt, Hilton каби куплаб етакчи компаниялари самарали фаолият юритмокда. Америка-Узбекистон савдо палатасининг аник максадли фаолияти кенг микёсдаги иктисодий алокаларни ривожлантириш ва кенгайтиришга хизмат килмокда.
Сухбат чогида Узбекистон ва Америка Кушма Штатлари мамлакатларимизнинг узок муддатли манфаатларига мос келадиган барча истикболли йуналишларда шериклик ва хамкорликни изчил мустахкамлаб, кенгайтириб бориш учун зарур имконият ва салохиятга эга экани кайд этилди.
АКШ делегацияси рахбари Узбекистонда амалга оширилаётган кенг куламли социал-иктисодий ва ижтимоий-сиёсий ислохотларнинг, фукаролик жамияти асосларини ва демократик кадриятларни мустахкамлашга каратилган улкан узгаришларнинг ёркин натижаларини юксак бахолади.
Томас Шэннон юртимизга ташрифи асносида узбек халки бой тарихий-маданий ва маънавий меросга эга эканига яна бир бор амин булганини алохида кайд этди.
Ёшлар, турли диний конфессиялар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан очик ва самимий сухбатлар, уларнинг эртанги кунга ишончи, интилувчанлиги, катъияти ва гайрат-шижоати мехмонда катта таассурот колдирди. Мамлакатимизда хукм сураётган тинчлик, миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро багрикенглик мухити диккатга молик экани алохида таъкидланди.
АКШ Давлат котибининг уринбосари Узбекистон миллий Паралимпия ассоциациясига хам ташриф буюриб, Рио-де-Жанейро шахрида булиб утган XV ёзги Паралимпия уйинларида юксак натижаларни кулга киритган спортчиларимизни табриклади.
Томас Шэннон самимий кабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди ва АКШ рахбарияти Узбекистон билан серкирра муносабатларни изчил ва баркарор ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Сухбат давомида икки ва куп томонлама ахамиятга эга бошка долзарб масалалар хам куриб чикилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.