Президент хар бир тизимдаги узгаришларни жойларда одамлар сезиши керак — узбекистон

Президент: хар бир тизимдаги узгаришларни жойларда одамлар сезиши керак — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 3 январь куни Вазирлар Махкамаси комплекслари фаолиятини тахлил килиш ва янги устувор вазифаларни белгилашга багишланган йигилиш булиб утди. Бу хакда давлат рахбари матбуот хизмати хабар килди.
Йигилишда Бош вазир ва унинг уринбосарлари, Президентнинг давлат маслахатчилари, вазирлик, идора ва хужалик бирлашмалари рахбарлари иштирок этди.
Маълумки, давлат рахбарининг 2017 йил 27 ноябрдаги «Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карорига мувофик, хукумат аппарати кайта шакллантирилган эди. Жумладан, Вазирлар Махкамаси тузилмасида Таълим, согликни саклаш, экология, атроф-мухитни мухофаза килиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси хамда Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иктисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиклаштириш, туризм масалалари комплекси ташкил этилганди.
Йигилишда мазкур икки комплекснинг утган даврдаги фаолияти тахлил килиниб, 2018 йилга мулжалланган режалари ва энг устувор вазифалари мухокама этилди.
Президент кун тартибидаги масалага танкидий ёндашиб, аксарият ташкилотлар уз фаолиятини замон талаблари даражасида ташкил эта олмаётгани, кабул килинган карор ва дастурларни бажаришда сусткашликка йул куяётганини таъкидлади.
Мамлакатда амалга оширилаётган ислохотларни, ижро органлари ишидаги узгаришларни жойларда одамлар сезиши керак. Бунинг учун куйи бугиндаги ишлар самарадорлигини ошириш, оддий одамларнинг дарди ва ташвиши билан яшаш барча рахбар ва мутасаддилар фаолиятининг асосий мезонига айланиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев.
Узбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси замонавий давлатчилигимизда улкан узгариш ясаган тарихий вокеа булди. Унда 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни билан бирга мамлакатимизни хар томонлама ривожлантиришга каратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Йигилишда Мурожаатномадан келиб чиккан холда Вазирлар Махкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар олдида турган мухим вазифалари хакида суз юритилди. Амалга оширилган ишлар ва истикболдаги режалар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, мактаб таълими сифатини ошириш, тест синовлари ва олий укув юртлари фаолиятини такомиллаштириш, спортчиларнинг булгуси мусобакаларга тайёрлаш борасидаги ишларга эътибор каратилди. Согликни саклаш тизимини яхшилаш, фармацевтика махсулотлари ишлаб чикаришни кенгайтириш, экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш билан боглик вазифаларга тухталиб утилди.
Йигилишда иктисодиёт соха ва тармокларининг баркарор ривожланишини таъминлаш, жумладан, катъий пул-валюта сиёсатини юритиш, эркин иктисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини кучайтириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, замонавий саноат корхоналари барпо этиш, янги иш уринлари яратиш, махаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш каби масалалар хам атрофлича мухокама килинди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.