Президент хусусий тиббитнинг суст ривожланатганидан норози — узбекистон

Президент хусусий тиббиётнинг суст ривожланаётганидан норози — узбекистон

6 июль куни Тошкентда Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида согликни саклаш тизимини янада такомиллаштириш, сохадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига багишланган видеоселектор йигилиши булиб утди, деб хабар килди УзА.
Йигилишда патронаж ишлари талаб даражасида эмаслигига ургу берилди. Шу муносабат билан Вазирлар Махкамасига патронаж хизматининг мазмун-мохияти ва асосий вазифалари аник белгилаб куйиладиган алохида Низом тайёрлаш вазифаси топширилди.
«Биз энди тиббиёт муассасаси, жумладан, патронаж хизматининг фаолиятига соха амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, ахолининг бевосита узи холис бахо берадиган тизим яратишимиз керак», деди давлат рахбари.
Йигилишда яна бир долзарб муаммо — минтака ва худудларда шифокор кадрлар етишмовчилиги билан боглик масала хам мухокама килиниб, вазиятни ижобий томонга узгартириш максадида тиббиёт ходимлари учун зарур шароитлар яратиш, жумладан, уларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар, истеъмол кредитлари билан таъминлаш буйича алохида дастур ишлаб чикиш хакида курсатма берилди.
Йигилишда яна бир устувор йуналиш — республикада согликни саклаш тизимининг хусусий секторини ривожлантиришнинг мавжуд холати атрофлича мухокама килинди. Бу борада давлат рахбарининг жорий йил 1 апрелда кабул килинган карорига биноан хусусий тиббиёт муассасасалари фаолиятига чекловлар бекор килиниб, катор имтиёзлар берилгани, улар учун барча турдаги юкори технологик операцияларни амалга оширишга рухсат этилгани таъкидланди. Лекин яратиб берилган катта имкониятларга карамасдан, бу борада сусткашликка йул куйилаётгани танкидий нуктаи назардан чукур тахлил килинди. Бу масалада, айникса, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Кашкадарё вилоятлари ва Коракалпогистонда жиддий камчиликлар мавжудлиги курсатиб утилди.
Махаллий хокимликлар хусусий тиббиёт сохасига сармоя жалб килиш масаласига, янги муассаса ташкил этмокчи булган тадбиркорларга етарли даражада эътибор бермаётгани билан боглик камчиликлар танкид килиниб, согликни саклаш тизимида хусусий секторни ривожлантириш юзасидан тегишли топширик ва курсатмалар берилди. Жумладан, шу борада «Асакабанк» кошида Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамгармасини ташкил этиш максадга мувофик, деб топилди ва давлат рахбарининг курсатмасига биноан кушимча молиявий манбалар хисобидан ушбу жамгармага 14 миллион АКШ доллари микдорида маблаг ажратилди.
Йигилишда согликни саклаш тизимидаги ислохотларни изчил давом эттириш, айникса, хусусий тиббиёт тармогини кенгайтириш буйича ишларнинг ахволи учун Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шахри хокимлари хамда тегишли вазирлик ва идоралар рахбарлари шахсан масъул экани ва хар чоракда Президентга хисобот бериши алохида таъкидланди.
Айни вактда хорижий мамлакатлардан юкори малакали шифокор мутахассисларни Узбекистонга таклиф этиб, уларнинг билим ва салохиятидан самарали фойдаланиш буйича чора-тадбирлар куриш зарурлиги хакида топшириклар берилди.
Йигилишда олиб борилаётган доимий мониторинг ишлари дори-дармон таъминоти ва нархи масаласида хам ханузгача жиддий муаммолар борлигини курсатаётгани аник мисоллар асосида кайд этилди. Мутасадди ташкилотларга нархлари чекланган дори воситалари ишлаб чикариш, уларнинг дорихоналарда доимо мавжуд булиши ва рецепт асосида берилишини таъминлаш каби тадбирлар механизмини ишлаб чикиш вазифаси топширилди.
Йигилишда тегишли вазирлик ва идоралар, компаниялар ва хужалик бирлашмаларининг рахбарлари, бир катор вилоят ва туманлар хокимларининг ахборотлари тингланди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.