Прокурорлар фаолияти рейтинг буйича бахоланади — узбекистон

Прокурорлар фаолияти рейтинг буйича бахоланади — узбекистон

Прокурорлар фаолияти рейтинг буйича бахоланади — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гурух соха ходимлари билан учрашди, деб хабар килди УзА. Учрашувда Олий Мажлис палаталари рахбарлари, хукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, прокуратура органлари масъул ходимлари ва фахрийлари иштирок этди.
«Сизларни 8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан чин калбимдан самимий табриклайман. Барчангизга сихат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффакиятлар тилайман», — деди Президент.
«Бугун сизлар билан олдимизда турган долзарб вазифалар хакида гаплашиб олмогимиз лозим, — деб кайд этди давлат рахбари. — Одамлар хамма нарсага чидаши мумкин, адолатсизликка чидай олмайди. Жамиятда адолат баркарор булишида прокуратура органларининг урни катта булмоги керак».
«Прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, халолликни талаб килади, — деди Шавкат Мирзиёев. — Кабул килинаётган хар бир карор замирида инсон такдири туради. Шундай экан, етти улчаб бир кесиш бу борада асосий мезон булмоги шарт».
Мамлакат рахбари конунчилик базасини хар томонлама мустахкамлаш ва конунларни сузсиз ижро этиш, фукароларнинг хукукий маданиятини ошириш, демократик хукукий давлатни ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараккиётини куллаб-кувватлаш хамда унинг ишончли химоя килинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли катта эканини таъкидлаб утди.
Президент тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишида прокуратура органларининг роли хакида гапирар экан, куйидагиларни алохида таъкидлади. Тадбиркор бой булса, давлат бой булади. Бунинг учун ишбилармонларга кенг шароит яратиб беришимиз лозим. Прокурор тадбиркорга кумакчи булиши, у билан хамкорликда ишлаши даркор.
Хозирги кунда Олий Мажлис Сенати томонидан хар йили Бош прокурорнинг хисоботи эшитилади. «Бу албатта мухим, лекин жойлардаги прокурорларнинг хисоботини ким эшитади?» — деди Шавкат Мирзиёев.
Жорий йилдан бошлаб барча даражадаги хокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари рахбарларининг ахоли олдида хисобот бериш тизими жорий этилади. Бундан ташкари, вилоятларда прокурорларнинг ишига караб ойлик рейтинги тузиб борилади. Уларнинг фаолиятига рейтинг натижалари асосида бахо берилади.
Сентябрда очилган бош вазир виртуал кабулхонасига (кейинрок Президент виртуал кабулхонасига айлантирилди) фукаролардан 311 минг мурожаат келиб тушди. Улар орасида прокуратура органлари фаолиятига тегишлилари хам купчиликни ташкил этади.
«Бу жуда ачинарли холдир, — деди Президент. — Барчамиз узимизга бир савол берайлик: одамларда нима учун муаммолар бунчалик купайиб кетди, уларнинг дардини ким эшитади? Мурожаатларнинг аксарияти адолатсизликдан, уларни хеч ким эшитмаганидан булмокда. Агар прокуратура органларининг эшиги ахоли учун очик булганида, Бош вазирнинг виртуал кабулхонасига бу кадар куп мурожаат тушмас эди.
«Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йилида мазкур соха ходимлари хам гоят масъулиятли вазифаларни бажармоги лозим булади. Биронта хам мурожаат эътибордан четда колмаслиги керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.