Радиочастоталарнинг кайта таксимоти операторлар ва регулятор изохлари — узбекистон

d180d0b0d0b4d0b8d0bed187d0b0d181d182d0bed182d0b0d0bbd0b0d180d0bdd0b8d0bdd0b3-d0bad0b0d0b9d182d0b0-d182d0b0d0bad181d0b8d0bcd0bed182d0b8 Все новости

Радиочастоталарнинг кайта таксимоти: операторлар ва регулятор изохлари — узбекистон

Узбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хамда Unitel (Beeline), Coscom (Ucell), Uzmobile ва Universal Mobile Systems (UMS) мобил операторлари вакиллари радиочастота полосаларини кайта таксимлаш тугрисидаги карорга уз изохларини беришди. Эслатиб утамиз, Радиочастоталар буйича Республика кенгашининг 31 мартдаги карори билан 900 / 1800 МГц диапазондаги полосалар туртта оператор уртасида тенг таксимланадиганбулди.
Чоршанба куни Халкаро пресс-клубда булиб утган матбуот анжуманида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б. Шерзод Шерматов (суратда — марказда) мазкур чоралар мобил алока сохасида ракобат мухитини кенгайтириш ва кучайтириш, шу жумладан LTE (4G) стандарти хизматларини курсатишда операторлар учун тенг имкониятларни такдим этишга каратилганини таъкидлаб утди.
«Узбекистон ахоли пунктларининг 1 фоизигина LTE билан копланган пайтда нима килиш керак? Ракобат мухитини кучайтириш лозим. Содда килиб айтганда, олдингизда кенг йул, сизда эса учинчи авлодга мансуб унча катта булмаган юк бор, бирок кимдир йулнинг маълум кисмини эгаллаб олган. Оркадан туртинчи авлод операторлари келмокда. Бирок сиз уларга йул бермайсиз. Агарда барча йуллар очик булса, яхши юки булган барча юра олади», — деди вазир в. б.
Beeline компаниясининг ташки алокалар ва коммуникация буйича директори ва Buzton КК бош директори Ораз Абдуразаков кабул килинган карорга нисбатан уз хавотирини билдирди. Компания фикрича, бу хизматлар сифатига салбий таъсир курсатиши мумкин.
«Модомики биз частоталарнинг энг катта тупламига эга эканмиз, спекр биздан бошка уч компания фойдасига кайта таксимланади. Хам компания ичидаги, хам бош кароргохдаги мутахассисларимизда катор саволлар вужудга келди. Улар мазкур вазият хизмат сифати ва даражасига таъсир курсатмаслиги учун 9,5 млн абонентлар масаласида хавотирларимизга асос булмокда», — деди у.
Карорни мухокама килиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ишчи гурухи ташкил этилган. Вазир уринбосари Умиджон Аъламов рахбарлигидаги биринчи йигилиш 16 май куни булиб утди, навбатдагиси 18 майга белгиланган.
«Мазкур гурух доирасида биз йул харитаси: буни кандай амалга оширишни мухокама киламиз. Эхтимол бу вилоятдан вилоятга географик утиш оркали булар, балки вакт етишмас, бирок регулятор олга интилиш ва уз муддатида муросага эришишга тайёр. Эртага биз йигиламиз ва барча турт оператор уз таклифларини такдим этади», — деди Ораз Абдуразаков.
Ucell компаниясининг корпоратив коммуникациялар буйича етакчи мутахассиси Камола Икромова Республика кенгашининг карори ахоли пунктларига тармокни олиб боришда хар бир мобил операторига янги имкониятлар такдим этишини таъкидлаб утди: «Албатта, бу бизнинг хар бир уй, хар бир оилага кириб боришимиз учун янги имконият. Шунинг учун биз уз таклифларимизни тайёрлаймиз. Якин кунларда компаниямиз уларни эълон килади».
Universal Mobile Systems бош директори Сражиддин Фахрутдинов компаниянинг радиочастота полосаларини кайта таксимлашга техник жихатдан тайёр эканини таъкидлади: «Компаниямизда тегишли ишлар олиб борилмокда. Радиочастоталар полосаларини кайта таксимлашга техник жихатдан тайёрмиз, биз иш хажмини кушимча капитал харажатларсиз турт баробарга ошира оламиз. Кайта таксимотдан сунг биз вилоятларда хам LTE стандартларини жорий эта оламиз», — деди у.
Uzmobile директори Владимир Кравченко хам карор операторларга мамлакатнинг барча худудларини 4G стандарти билан камраб олиш учун янги имкониятлар беришини таъкидлаб утди. «Бу ракобат учун катта туртки беради. Албатта, айрим компанияларга бу салбий таъсир курсатиши мумкин, бирок тугри тушуниш лозимки, мазкур чоралар ракобатни ривожлантириш, мобил алока сохасини ривожлантиришга каратилган», — дея кайд этиб утди у.

Оцените статью
Добавить комментарий