Раду рогак динамода янада усишга эришаман — узбекистон

Раду рогак: «динамо»да янада усишга эришаман» — узбекистон
Олий Лига янги мавсуми бошланишидан олдин «Динамо» жамоаси сафига молдовалик ёш химоячи Раду Рогак келиб кушилди. 21 ёшли Молдова ёшлар терма жамоаси аъзоси «Динамо»нинг Козогистоннинг «Каспий» клубига карши кечган назорат учрашувида майдонга тушиб, ягона голи билан Самарканд клубига галаба келтирди. Жамоа билан шартнома имзолаган легионер футболчи билан сухбатда булдик.
— Раду, дастлаб футболга кириб келишингиз хакида гапириб берсангиз…
— 1995 йил Молдованинг Бельци шахрида таваллуд топганман ва футболга илк кадамларни хам айнан шу ерда куйганман. Шахримизнинг «Заря» клуби акадамиясида тахсил олиб, 16 ёшимда ушбу клуб аъзосига айландим. «Заря» билан бирга Молдова чемпионатида учинчи уринни олдим, колаверса Молдова ёшлар терма жамоаларида хам туп сурдим.
— Утган мавсумда «Унгени» жамоаси шарафини химоя килгансиз, шундайми?
— Тугри, «Заря»даги турт йиллик фаолиятимдан кейин жамоа утган мавсумда мени олий дивизионнинг яна бир жамоаси саналмиш «Унгени» клубига ижара асосида берди. Ушбу клуб сафида ярим йил туп сурдим. Шундан сунг узимни Молдова чемпионатидан ташкарида синаб куришга карор килдим.
— «Динамо»га келишингиз варианти кандай пайдо булди?
— Билишимча, клуб бош менежери Илхом Шарипов селекция масаласида дусти Азамат Абдураимовдан ёрдам сураган. Азамат Биродарович билан таниш эканлигим боис, менга Узбекистон чемпионати иштирокчиси «Динамо»дан таклиф борлигини айтди. Айни усадиган ёшдаман, колаверса Узбекистон чемпионати Молдова чемпионатидан савия борасида юкорилиги учун «Динамо» сафига келиб кушилдим.
— Дастлабки таассуротларингиз кандай?
— Ижобий, албатта. Узбекистон хакида куп маълумотга эга булмасамда, Самарканд Тошкентдан кейинги уринда турувчи шахарлигини биламан. Бир хафта давомида Тошкентдаги йигинда иштирок этдим, шахар ва мамлакатингиз менга жуда ёкди. «Динамо» жамоаси хам менда яхши таассурот колдирди. Мураббийлар таркибда асосан ёшларга ишонч билдиришмокда. Жамоа жуда хам ахил, таркибда яхши футболчилар йигилганлиги гувохи булдим. Эшитишимча, Самаркандда футболни жуда севишади ва уйингохда минглаб мухлислар йигилади.
— «Заря» сафида бунгача «Локомотив» ва «Нефтчи» сафида туп суриб кетган Александр Оника туп суради. Бу ерга келишингиздан олдин бу масалада у билан маслахатлашдингизми?
— Саша Оника жамоамиз сардори ва дустим саналади. Унинг Узбекистонда муваффакиятли туп сурганидан хабарим бор. Аммо таклиф тусатдан булгани учун бу масалада у билан маслахатлашганим йук. Бу ерга келиб танловда адашмаганимга гувох булдим.
— Сиз Молдова чемпионатида карши туп сурган хужумчи Вадим Чемиртаннинг юртимиздаги фаолиятидан хабарингиз борми?
— Албатта. Молдовада Чемиртанга карши куп уйинларда майдонга тушганман. Кучли хужумчи деб хисоблайман. Утган мавсумда Узбекистонда «Бухоро» сафида туп сурганлигини, бу йил эса «Бунёдкор» клубига утганлигини биламан. Чунки Молдовада футбол нашрлари хориж чемпионатларида туп сураётган молдовалик футболчилар фаолиятини ёритиб боришади.
— Фаолиятингиз давомида илк марта легионер сифатида юртингиздан ташкаридан туп сураяпсиз. 21 ёшда хамма хам бунга журъат этолмайди…
— Энг асосийси футболчининг узига булган ишончида деб уйлайман. Турт йил давомида Молдова чемпионатида туп суришим, ёшлар терма жамоалари сафида Европанинг кучли термалари булмиш Бельгия ва бир катор ёшлар термаларига карши уйинлар менга катта тажриба булди. Шу боис узимни легионер сифатида нисбатан кучлирок лигада туп суришга кодирман деб хисобладим. «Заря» сафида мен билан химоя марказида ёнма-ён туп сурган собик жамоадошим Мухаммад Коне айни дамда амалдаги чемпион Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафида туп сурмокда. Осиё Чемпионлар Лигасидаги дастлабки тур уйинида у ёмон таассурот колдирмади.
— Режа ва максадларингиз нималардан иборат?
— Бизни жуда огир ва кизикарли мавсум кутиб турибди. «Динамо» сафида самаркандлик мухлислар ва мураббийлар ишончини оклашга интиламан. Хали ёшман, янада усиш ва ривожланиш учун келдим. Умид киламанки, «Динамо» билан кузланган максадга етишиб, карьерамда янги ёркин сахифа очаман.
Усмон ИБОДОВ сухбатлашди.
Маълумотнома:
РАДУ РОГАК
Тугилган йили ва жойи: 1995 йил 7 июнь, Молдова.
Амплуаси: химоячи
Буйи: 184 cм; Вазни: 66 кг;
Туп сурган клублари:
«Заря» (Молдова) – 2013-2016
«Унгени» (Молдова) – 2016.
Терма жамоа сафида:
Молдова U-19, U-21 ёшлар термалари сафида 22 уйинда, 1 та гол.
Ютуклари: Молдова Кубоги сохиби (2015-16), Суперкубок финалчиси.
Комментарии 0