Реклама тугрисидаги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

Реклама тугрисидаги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

«реклама тугрисида»ги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

«РЕКЛАМА ТУГРИСИДА»ГИ УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНУНИГА ХАМДА УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТУГРИСИДАГИ КОДЕКСИНИНГ 1781-МОДДАСИГА УЗГАРТИШ ВА КУШИМЧАЛАР КИРИТИШ ХАКИДА
Конунчилик палатаси томонидан 2010 йил 22 июнда кабул килинган
Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда кабул килинган «Реклама тугрисида»ги 723–I-сонли Конунига (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9, 164-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 186-модда) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 6-модданинг иккинчи кисми куйидаги мазмундаги туккизинчи — ун иккинчи хатбошилар билан тулдирилсин:
«ахборот мазмунининг бузилишига олиб келиши мумкин булган хорижий суз ва иборалардан фойдаланиш;
махсулот давлат органлари ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъкулланганлигини курсатиш;
иштирок этиш учун муайян махсулотни олиш шарти куйилган рагбатлантирувчи лотерея, танлов, уйин ёки шунга ухшаш бошка тадбир утказишни тадбирнинг ташкилотчисини, уни утказиш коидалари ва муддатларини, бундай тадбир хакидаги ахборот манбаини, мукофотлар ёки ютуклар микдорини, уларни олиш муддатлари, жойи ва тартибини курсатмаган холда реклама килиш;
махсулотни товар белгиси ёки хизмат курсатиш белгиси реклама килиш такикланган ёхуд реклама килишга нисбатан тегишли чекловлар ёки талаблар белгиланган махсулотнинг товар белгиси ёки хизмат курсатиш белгиси билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ухшаш булган бошка махсулотнинг рекламаси куринишида реклама килиш»;
2) 14-модда куйидаги мазмундаги учинчи кисм билан тулдирилсин:
«Рекламани яширин деб топиш тугрисидаги карорни ваколатли давлат органи конун хужжатларида белгиланган тартибда кабул килади»;
3) 23-модданинг матни куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Тамаки, тамаки махсулотлари ва хар кандай кувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси такикланади, шу жумладан:
тамаки, тамаки махсулотлари ва алкоголли ичимликлар намуналарини текин таркатиш;
тамаки, тамаки махсулотлари ёки алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга хомийлик килиш;
тамаки, тамаки махсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, уйинлар ва бошка шу кабиларни) таркатиш, шу жумладан сотиш;
савдо объектларининг олд томонида, кириш (транспортда кириш) жойларида, витриналарида, ташкарига олиб чикиладиган предметларида хамда бошка жойларида тамаки, тамаки махсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг тасвирлари, номларини ва улар хакидаги бошка ахборотни урнатиш такикланади»;
4) 29-модданинг иккинчи ва учинчи кисмлари куйидаги мазмундаги иккинчи — еттинчи кисмлар билан алмаштирилсин:
«Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама таркатувчилар — юридик шахслар ваколатли давлат органи томонидан куйидаги микдорларда жаримага тортилиши мумкин:
нотугри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама килиниши конун хужжатлари билан такикланган махсулотни реклама килганлик учун — энг кам иш хакининг етмиш бараваридан юз бараваригача микдорда;
реклама тугрисидаги конун хужжатларининг бузилишини тугатиш хакидаги курсатмани уз муддатида бажармаганлик, ташки рекламани жойлаштириш тартибига риоя килмаганлик учун — энг кам иш хакининг уттиз бараваридан эллик бараваригача микдорда;
реклама ахборотига тааллукли хужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда такдим этмаганлик ёки атайин нотугри маълумотлар такдим этганлик учун — энг кам иш хакининг ун бараваридан йигирма бараваригача микдорда.
Реклама берувчи реклама тугрисидаги конун хужжатларининг реклама тайёрлаш учун такдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир кисми бузилганлиги учун, агар ушбу конунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама таркатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар булади.
Реклама тайёрловчи реклама тугрисидаги конун хужжатларининг реклама тайёрлашга доир кисми бузилганлиги учун жавобгар булади.
Реклама таркатувчи реклама тугрисидаги конун хужжатларининг рекламани таркатиш вакти, жойи ва воситаларига тааллукли кисми бузилганлиги учун жавобгар булади.
Тадбиркорлик субъектларига жарима солиш суд томонидан, улар содир этилган хукукбузарликдаги айбига икрор булган ва жаримани ихтиёрий равишда тулаган такдирда эса, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Реклама тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектининг охирги хисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортик микдорда жарима ундириш тадбиркорлик субъектига ундириш тугрисида карор кабул килинган кундан эътиборан ундириладиган суммани олти ой мобайнида ойма-ой булиб тулаш имкони берилган холда амалга оширилади.
Жарима тулаш ваколатли давлат органининг карори ёки курсатмасини бажариш ёки реклама тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган бошка харакатларни содир этиш мажбуриятидан озод килмайди».
2-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2015–ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекси (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда) 1781-моддаси куйидаги тахрирда баён этилсин:
«1781-модда. Реклама тугрисидаги конун хужжатларини бузиш
Фукаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллукли хужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда такдим этмаганлик ёки атайин нотугри маълумотлар такдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тугрисидаги конун хужжатларининг бузилишини тугатиш хакидаги курсатмасини уз муддатида бажармаганлик —
энг кам иш хакининг уч бараваридан беш бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади.
Фукаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотугри реклама берганлик, ташки рекламани жойлаштириш тартибига риоя килмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама килиниши конун хужжатлари билан такикланган махсулотни реклама килганлик —
энг кам иш хакининг беш бараваридан етти бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади».
3-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2010 йил 18 сентябрдаги 182 (5097)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 17 сентябрь,
УРК-259-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2010 й., 37-сон, 317-модда)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.