Роберто карлос допинг истеъмол килганликда гумонланмокда — узбекистон

d180d0bed0b1d0b5d180d182d0be-d0bad0b0d180d0bbd0bed181-d0b4d0bed0bfd0b8d0bdd0b3-d0b8d181d182d0b5d18ad0bcd0bed0bb-d0bad0b8d0bbd0b3d0b0 Все новости

Роберто карлос допинг истеъмол килганликда гумонланмокда — узбекистон

Бразилия терма жамоаси ва «Реал»нинг афсонавий химоячиси Роберто Карлос фаолияти давомида допинг истеъмол килганликда гумонланмокда.
Якинда германиянинг ARD телеканали журналисти Хайо Зеппельт томонидан Бразилия футболидаги допинг хакида хужжатли фильм суратга олинди.
Унда маълум килинишича, Карлос куп йиллар давомида бразилиялик шифокор Жулио Сезар Алвеснинг мижози булган. У эса уз амалиётида допингдан кенг микёсда фойдаланган.
Sportschau хабарига кура, ARD журналисти кулида Алвеснинг кингир ишларини тасдикловчи 200дан ортик хужжат бор. Бундан ташкари, фильмда Алвеснинг Роберто Карлос хакидаги сузлари хам келтирилган. Унда шифокор: «Роберто Карлос 15 ёшга тулганида унинг оёкларини хозирги куринишига келтириб куйганман» — деб айтган.
Хозирча, футболчининг узи ва вакиллари ARD фильмида келтирилган далилларга изох беришдан бош тортмокда.

Оцените статью
Добавить комментарий