Роналду месси ва бошка суперфорвардлар 18 шли пайтларида кандай эди — узбекистон

d180d0bed0bdd0b0d0bbd0b4d183-d0bcd0b5d181d181d0b8-d0b2d0b0-d0b1d0bed188d0bad0b0-d181d183d0bfd0b5d180d184d0bed180d0b2d0b0d180d0b4d0bb Все новости

Роналду, месси ва бошка суперфорвардлар 18 ёшли пайтларида кандай эди? — узбекистон

Хозир бутун футбол олами Килиан Мбаппе хакида гапирмокда. Ахир «Монако»нинг 18 ёшли йигитчаси Франция чемпионати чегараларидан ошиб, Чемпионлар Лигасини хам «истило» кила бошлади. Энди савол: жахон футболининг сунгги йиллардаги 6 нафар буюк хужумчиси 18 ёшда кандай каромат курсатган? Демак, Bombardir. ru сайти маълумотлари асосида Криштиану Роналду, Лионель Месси, Неймар, Златан Ибрагимович, Тьерри Анри ва Роналдонинг ёшлигига назар соламиз.
Неймар
Бразилиялик вундеркинд Мбаппе ёшига тенг булган пайти уз ватанида чин юлдуз даражасига чикканди. Аникроги, 21 ёшида «Барселона» сафига кушилгунига кадар 5 йил давомида «Сантос» ракиблари кунглига гулгула солишдан чарчамади. Бу ораликда жами 136 голдан хирмон ясагани барчасини курсатиб турибди. Мисол учун, Неймар 2010 йили 18 ёшини каршилаган ва уша мавсум нак 42та гол уришдан ташкари, Жанубий Американинг энг яхши 3 нафар футболчиси каторига кирган. Аникроги, Верон ва Д~Алессандро билан бир сафга жойлашганди.
Айтганча, «Сантос» айни уша дамда «Челси» ва «Вест Хэм» клубларининг бразилиялик истеъдод трансфери юзасидан юборган таклифларини рад этган. Ха, клуб вакиллари адашмаган эканлар. Мана, Неймар 4-мавсумки, «Барселона»да жавлон урмокда. Тугри, халигача баркарорлик масаласида энг юкори нуктага кутарилгани йук. Яъни Каталониядаги иккинчи ва учинчи мавсумини аъло даражада утказган булса, биринчисида булгани каби хозиргисида хам баъзан омадсизликка юз тутмокда. Иккинчи томондан, бразилиялик суперфорвард миллий жамоа сафида доимо зур уйнаган ва уйнамокда. Энди 25 ёшини каршилаган Неймарнинг Бразилия термасида 52та гол уришга улгурганини хисобга олсак, у хали миллий жамоа тарихидаги энг сара афсоналар руйхатига кирса, ажабмас.
Златан Ибрагимович
Буйдор хужумчи катта футболдаги катта кароматларини нисбатан кеч курсатишга тушди. Харкалай, бир-биридан ажиб голлари хам, махсулдорлиги хам асосан якин утмиши ва хозирги даврига тугри келади. Хуллас, швед футболининг тирик афсонаси 18 ёшли пайти энди-энди «Мальме» учун гол уришни узлаштира бошлаганди. Хусусан, «Аякс»га трансфери хам яна 2 йилдан кейин амалга ошган. Айтганча, Арсен Венгернинг вактида Ибрагимовични уз жамоаси сафида куришни хохлагани ва хаттоки, унга «Арсенал»нинг 9-ракамли футболкасини ажратиб куйгани хакидаги тарих купчиликка маълум. Француз мутахассиси швед йигитини синовга чакирган, аммо у ушандаёк магрурлигини курсатиб, бундан бош тортган.
Ибранинг узи кейинчалик вокеани куйидагича эслаганди: «Венгер машгулотга таклиф килди ва аввало, кандай футболчи эканлигимни амалда курмокчилигини билдирди. Унинг гапларидан «шок» холатига тушиб колгандим. Кейин дархол карор чикардим — йук, бунакаси кетмайди, курик учун борадиган булсам, шу ерда колганим маъкул. Бу тугри танлов эди». Ха, гурури буйидан хам баланд Ибранинг фаолияти давомида жуда куп марта жамоа алмаштиргани айни хакикат.
Шунинг баробарида етарлидан ортик даражада турли-туман совринлар ютгани хам рост. Аммо «Арсенал» айнан 2004 йилдан кейинги даврда бу борада сира мактанолмайди. Демакки, Златан жамоа танлашда адашмаган. Дарвоке, у жорий мавсумдагина АПЛда куриниш берди ва хозир 34 ёшда булишига карамай, асосий вазифаси — гол уришни уддалаяпти.
Тьерри Анри
Мбаппени франциялик айни шу суперфорвардга киёсламокдалар. Анри 18 ёшида эндигина кузга ташлана бошлаганди. Тугри, бунда уша вакт коммуникация ва ижтимоий тармокларнинг хозиргидек кенг тараккий этмагани таъсири хам бор, албатта. Чунончи, Анри аввалига Арсен Венгер кул остида «Монако»нинг канот футболчиси сифатида туп сурган ва шунинг учун булса керак, унча куп гол урмаган.
Лекин 18 ёшида клубининг мамлакат чемпионатида зафар кучишига салмокли хисса кушиб, бунинг самараси уларок, Франциянинг энг ёш футболчиси макомини олган. Анри яна икки йилдан сунг жахон чемпиони хам булди, худди «Монако»даги шериги — Давид Трезеге каби. Шундан сунг эса «Арсенал» ва «Барселона»да шухратга кумилди. Ха, бетакрор фаолият, аммо Анри хам 18 ёшлигида Европада Мбаппечалик шов-шув кутарган эмасди.
Криштиану Роналду ва Лионель Месси
ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий