Россияда васийлик идораси тортиб олган узбекистонлик бола онасига кайтарилмади — узбекистон

d180d0bed181d181d0b8d18fd0b4d0b0-d0b2d0b0d181d0b8d0b9d0bbd0b8d0ba-d0b8d0b4d0bed180d0b0d181d0b8-d182d0bed180d182d0b8d0b1-d0bed0bbd0b3 Все новости

Россияда васийлик идораси тортиб олган узбекистонлик бола онасига кайтарилмади — узбекистон

Рухшона Уткирова реабилитация болалар марказида колмокда.
Вояга етмаганлар ишлари буйича Москва область, Клин шахар комиссияси бухоролик Феруза Уткировадан тортиб олинган унинг 6 яшар кизи Рухшонани кайтариб бермаслик тугрисида карор чикарди. Комиссия хулосасига кура, Уткирова уз кизини урган ва темир катакда саклаган. Она ва унинг химоячилари бу айбловни рад этмокда.
Вояга етмаганлар масалалари буйича комиссиянинг 22 ноябрда булиб утган йигилишида полициячилар “бола танасида кукарган излар борлиги” ва “акаси кизчани темир катакда саклагани” аниклангани важи билан уни онасига кайтариб бериш номувофик эканини билдирди.
— “Согласие” вояга етмаганлар реабилитацияси марказидан келиб тушган маълумотга биноан, кизчанинг сузларидан онаси уни таёк билан доимий уриб келган, шухлик килгани учун акаси уни темир катакка солиб тарбиялаган. Вояга етмаганнинг рухий холати тургун эмаслиги, бола уйга кайтишга розилик бермаётгани ва она-бола уртасида муносабатлар таранг экани хамда болага етказилган жисмоний жарохатлар устидан текширув якунига етмаганини хисобга олиб, болани онасига кайтариш номувофик эканлиги тугрисида болалар марказидан келган талаб асосида карор чикарилди, деди шахар комиссияси аъзоси йигилиш якунида.
Онанинг хукукларини химоя килишга ёлланган адвокат Виктор Дейко “Москвада мухим ишлари борлиги” учун Комиссия йигилишига адвокатлик рухсатномасига эга булмаган узининг рафикасини юборди. Кутилганидек, хайъат аъзолари у васийлик мажлисида катнаша олмаслиги тугрисида карор чикарди ва у залдан чикариб юборилди.
Вояга етмаганлар масалалари буйича комиссия факат полиция ва васийлик идораси ходимлари даволарини инобатга олди
Кузатувчи сифатида Комиссия йигилишига келган хукукшунос Ботиржон Шерматов узини “тержимон” эканини айтиб, йигилиш бошида катнашишга муваффак булди, аммо бироздан кейин у хам “Рухшона Уткирова ишига алокаси йук шахс” сифатида махкама хонасидан чикиб кетишга мажбур килинди.
Боланинг онаси 40 ёшли Феруза Уткирова “Согласие” маркази рахбарияти боласини марказда олиб колишга барча куч-гайратини ишга солаётганини билдирди.
Озодлик билан сухбатда Феруза полиция ва “Согласие” ходимлари тузган протокол хеч кандай гувохларсиз тузилгани, уни хатто адвокат курмагани ва болада полициячилар гуё жарохатлар аниклангани юзасидан Клин шахар прокуратураси хам жиноий иш очишдан бош тортгани бу айбловларга асос колдирмаганидан гапирди.
— Болани яна 2-3 хафта олиб коламиз деяпти. Мен билмадим, шок холатидаман хозир. Улар “она-бола уртасида муносабатлар таранг” деяпти: канакасига таранг булади, агар шу 20 кун ичида мен боламни факат 3 минут курган булсам?! – деди бухоролик аёл.
Йигилишдан кейин боласини бориб куришга рухсат олган Феруза боласи билан якка гаплаша олмагани – улар ёнида доимо психолог аёл тургани ва “Уйга кетасанми?” дея берган саволига “Бундай саволларни берманг!”, дея хар бир гапни назорат килиб тургани ва факат рус тилида сухбатлашишни буюрганини айтди.
Бухоролик мухожир аёл Рухшонада хакикатан шу кунларда жиддий узгаришлар булгани, бола куркиб колгани ва рухан эзилаётганини хис этганини айтди.
Феруза Уткированинг айтишича, у боласининг полиция кулига тушишидан бир неча кун олдин Бухорога кетишга нарсаларни йигиб куйган эди. «Россиядан батамом чикиб кетишга хозирлик куриб турган эдик», деди у. 6 яшар Рухшона кейинги йилда мактабга бориши учун Узбекистонга кайтишини маълум килди.
Вояга етмаганлар масалалари буйича комиссия ишида катнашган Ботиржон Шерматов йигилиш хайъати факат айблов куяётган полиция ва “Согласие” маркази даъволарини тинглагани, онага мавзуга мутлако алокаси йук саволларни бериб, мажлисни тугатиб куя колганини билдирди.
— Мухим масала эътиборимиздан четда колмасин – болада тан жарохатлари булса, нима учун экспертиза 19 кун утиб Комиссия томонидан тайинланаяпти? Улар бунча вактдан кейин нимани аниклашмокчи?! Йигилишда полиция ва васийлик органлари такдим этган бирорта хужжат онага хатто куришга берилмаганини хам айтиб утишим керак. Бу комиссия эмас, оддий судлов-ку, деди юрист Ботиржон Шерматов.
Сухбатдошнинг фикрича, бу масалага Узбекистон элчихонаси вакиллари жалб этилиши ва васийлик идоралари хатти-харакатлари устидан прокуратура текшируви олиб борилиши керак.. Хукукшунос вазиятни Рухшона Уткировада полицияга тушганига кадар айрим хужжатлари жойида эмаслиги ишнинг она фойдасига хал булмаганига яна бир сабаб килиб курсатди.
Вояга етмаганлар масалалари буйича Клин шахар комиссиясининг Рухшона иши буйича кейинги йигилиши 2017 йилнинг 4 декабрига белгиланди.
Эслатиб утамиз, шу йилнинг 3 ноябрида Москва вилоятининг Клин шахрида узбекистонлик мухожир аёл, 4 фаррзанднинг онаси Феруза Уткированинг ташкарига бир узи уйнагани чикиб кетган 6 яшар кизини полиция ходимлари олиб кетган эди.
Бухоролик Феруза Уткирова 20 кундан буён болалар реабилитация марказида колаётган кизини Россия давлати тортиб олиши мумкинлигидан хавфсирамокда.

Оцените статью
Добавить комментарий