Рус нашри шавкат мирзиев хакидаги таассуротларини бан килди — узбекистон

d180d183d181-d0bdd0b0d188d180d0b8-d188d0b0d0b2d0bad0b0d182-d0bcd0b8d180d0b7d0b8d0b5d0b2-d185d0b0d0bad0b8d0b4d0b0d0b3d0b8-d182d0b0d0b0 Все новости

Рус нашри шавкат мирзиёев хакидаги таассуротларини баён килди — узбекистон

5 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Шу муносабат билан Катта Кремль саройида тантанали вазият ташкил этилди. «Ъ» (Коммерсантъ нашри)нинг махсус мухбири Андрей Колесников мазкур ташрифдан олган таассуротлари билан уртоклашган. Унинг икрор булишича, Узбекистон Президенти уни лол колдиришнинг уддасидан чиккан.
Колесниковнинг ёзишича, Узбекистоннинг янги президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кишида кучли таассурот колдиради. Мана у Россия Президенти Владимир Путин билан Яшил хонада учрашмокда. Путин унга шундай деди:
— Умуман олганда биз савдо айланмасини юкори даражада ушлаб турибмиз, айрим сохалардаги усиш суръатларига ишониш кийин!
Владимир Путиннинг узи хам бундай булишига ишонмагани аник!
— 260 фоиз! — дейди Шавкат Мирзиёев хаяжон билан.
— Ха, жуда ажойиб! — дейди Россия Президенти узига келишга уринар экан.— Айникса, бу саноат, кишлок хужалигига доир! Кишлок хужалиги икки мартадан купрок усган! Узбекистон махсулотларининг Россия бозорига етказиб берилиши икки каррадан купрок усган!
Узбекистон Давлат рахбари Петербургдаги купорувчиликда курбон булганларнинг якинлари ва кариндошларига хамдардлик билдиришдан бошлади. У кейинрок, яна икки марта хамдардлигини изхор килди.
— Биз сиз билан келишиб олган нарсалар (Самаркандда, Ислом Каримов дафн килинганидан кейин) хаётга татбик этилмокда! Москва марказида Ислом Абдуганиевичга ёдгорлик урнатиш учун хиёбон ажратганингиз учун ташаккур билдирмокчиман. Жуда яхши жой! Яна бир марта ташаккур!
Айтиш жоизки, факатгина иктисодиёт йуналишида барчаси жонланди, деб булмайди. Умуман, ундай эмас.
— Биз Пушкин номидаги тасвирий санъат музейига ажойиб этнографимиз Игорь Савицский кургазмаси билан келдик.
Музей президенти Ирина Антонова ва унинг директори Марина Лошак хам матбуот учун баёнот бериш чогида хам Яшил мехмонхонада булишди. Аникроги, улар хам музокарага келганлар орасида эди. Бундан ташкари, икки президентларнинг бундай сухбати шу вактгача кузатилмаган.
— Россия томонидан Афгонистон буйича нима килинаётган булса, бизни хайратга солмокда ва биз бунда фаол иштирок этамиз! — деди Узбекистон президенти узининг хаяжонини яширмаган холда.
Ха, хакикатдан хам икки мамлакат уртасида бунакаси булганмиди, дея савол билан мурожаат килади журналист. Шавкат Мирзиёв кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чогида «сувдан фойдаланишнинг адолатли тизими» хамда харбий ва фукаролик сохаларида хамкорлик йулга куйилгани хакида суз боради.
— Мана Сергей Викторович (Чемезов) шу ерда утирибди, у тасдиклайди!
Шавкат Мирзиёев яна Узбекистонда етиштирилган мевалар Россияга «яшил йулак»дан (бошка жихатдан тугри хам, ахир мевалар булса) етказилишини билдирди… Бундан ташкари, Узбекистон тукимачилик корхоналари уз махсулотларини Россияга бевосита етказиб берилиши йулга куйилади. Бу хали хаммаси эмас. «Пулат прокати, курилиш материаллари, озик-овкат саноати махсулотларига акциз соликлари пасайтирилади ёки тулик бекор килинади… Инвестиция лойихалари буйича 12 млрд долларлик келишувларга эришилган.
— Владимир Владимирович,— дея уз хисларини яширолмайди Шавкат Мирзиёев,— бунакаси хали булмаган!!! Ва бу сунгги 4 ойдаги ишлар самарасидир!
Асосийси, буларнинг барчаси хакикат!
Узбек рахбариятининг Россия минтакалари рахбарлари билан учрашувлари хам куп нарсадан дарак беради. Бунакаси хам хали кузатилмаганди.
Нихоят, «Аэрофлот»нинг Москвадан Самарканд парвозлари кайта йулга куйилади.
— Биласизми, бу масала узок вакт хал этилмай келди, биз бу борада иродали карор кабул килдик! — дея маълум килган Узбекистон рахбари.
Таъкидлаш уринлики, деб ёзади макола муаллифи, «Россия овози», диктор Евгений Хорошевцев билан боглик кутилмаган вокелик ажойиб кайфиятни буза олмади.
Мана мен Шавкат Мирзиёевга караб турибман. Ха, у бошкача одам. Ислом Каримов, масалан бошкача куларди. Бошкача гапирарди. Бошкача уйларди. Бу жилмайиш эса, билмадим кишини кайсидир маънода, лол колдиради.
Сунгра, Шавкат Мирзиёев уз баёнотини укир экан, хулоса килади:
— Тушунарлики, куп гапириш мумкин, аммо буларнинг барчаси жуда хам яхши!
Кремлда анча вактдан бери бунакаси булмаган эди, дея якунлайди маколасини Коммерсантъ мухбири Андрей Колесников.

Оцените статью
Добавить комментарий