Руза иммун тизимини тиклайди — узбекистон

d180d183d0b7d0b0-d0b8d0bcd0bcd183d0bd-d182d0b8d0b7d0b8d0bcd0b8d0bdd0b8-d182d0b8d0bad0bbd0b0d0b9d0b4d0b8-d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181 Узбекистон

Руза иммун тизимини тиклайди — узбекистон

«Ислам и наука» сайтидан Гузал таржимаси
РУЗА ИММУН ТИЗИМИНИ ТИКЛАЙДИ
Абу Зарр розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Ким хар ойдан уч кун руза тутса, йил буйи руза тутганга тенгдир. Бас, Аллох азза ва жалла бунинг тасдигини Уз Китобида нозил килди: «Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ун баробари бор». Бир кун ун кунга тенг», дедилар (Имом Термизий ривоят килган ва сахих, деган).
Милхон ал-Кайсий розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бизларга ойларнинг ун уч, ун турт ва ун бешининг рузасини тутишни амр килар эдилар ва: «Улар худди йил буйига ухшар», дер эдилар» («Сунан» эгалари ривоят килганлар).
Термизийнинг лафзида:
«Агар бир ойдан уч кун руза тутсанг, ун уч, ун турт ва ун бешни тут», дейилган.
Хадисларга биноан, киши хар ойнинг уртасида 3 кун руза тутиши катта ажрларга баробар экан. Жанубий Каролина университетининг олимлари бу хакикатнинг бошка тарафини хам аниклашди.
Иммун тизими – оддий одамлар ва шифокорлар орасида хали кенг ёритилмаган мавзудир. Одамларнинг аксарияти шамоллаганда ёки бирор касаллик билан хасталанганда халк табобатини унутиб, дори воситаларига мурожаат киладилар. Вахоланки, бир оз вакт утгач, касаллик доираси кенгайган холда яна кайталайди.
Иммун тизими сустлашган кишилар учун уни кайта тиклашга халк табобатида бир канча фойдали маслахатлар мавжуд. Улар орасида иммун тизимини тикловчи энг яхши восита бор экани якинда олимлар томонидан аникланди.
Жанубий Каролина университети олимларининг тадкикотлари шуни курсатдики, оккон таначалари, яъни лейкоцитлар иммун тизимининг харакатланишига ёрдам бериш билан бирга руза тутиш оркали тикланар хам экан. Яъни руза тана хужайраларининг лейкоцитлар ишлаб чикаришига таъсир килади. Улар эса уз навбатида инфекцияга карши курашишда ёрдам беради. Демак, хар ойда тутиладиган 3 кунлик руза организм иммун тизимининг мустахкамлигини таъминлаши маълум булмокда!

Оцените статью
Добавить комментарий