Самарали солик тизимида имтизларга хожат йук — юлий юсупов — узбекистон

Самарали солик тизимида имтиёзларга хожат йук — юлий юсупов — узбекистон

Мустакил эксперт, Иктисодий ривожланишга кумак маркази директори Юлий Юсупов «Газета. uz»га берган интервьюсида Узбекистон солик тизимининг асосий муаммоларини санаб утиб, уларни хал этиш йулларини таклиф килди.
Юлий Юсупов икки йуналиш: 1) маркетинг тадкикотлари ва консультация (бозорларнинг кенг спектри буйича), 2) иктисодий тараккиёт, бизнесни ривожлантириш ва иктисодий сиёсат сохаларида тадкикот ва консультация (кенг доирали йуналишлар буйича) буйича Марказий Осиё давлатларида тадкикот ва консультация ишларида катта тажрибага эга. Укитувчилик хамда лойихалар ва ташкилотларни бошкаришда катта тажриба туплаган. Куплаб халкаро ташкилотлар: БМТТД, ЕТТБ, ХМК, Жахон банки, ЮСАИД, GIZ, ЕХХТ, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ва бошкаларда фаолият олиб бориш учун ёлланган. ЕТТБ лойихалари ва дастурлари буйича халкаро консультант сифатида тез-тез жалб этиб турилади. Катор укув дарсликлари ва монографиялар муаллифи, 10 дан зиёд тахлилий хисоботлар, даврий нашрлар ва тупламлардан 70 дан ортик маколаларни чоп эттирган.
— Президентнинг якинда (18 июлда) кабул килинган фармонида Узбекистон соликка тортиш тизими жуда мураккаб ва етарлича самарага эга эмаслиги айтиб утилган. Сизнинг фикрингизча, бу нимани англатади?
— Келинг, солик тизимимизнинг асосий муаммолари буйича борамиз. Эхтимол хайратланарли нарсаларни айтиб берарман. У жуда дахшатли ва хар куни иктисодиётимизни емириб бормокда. Агарда биз ракобатбардош иктисодиёт яратишни хохласак, бутун солик тизимини кескин узгартиришимиз даркор. Энг асосий муаммолар:
Биринчидан, иктисодиётга юклатилган юкори солик юкламаси. Солик юкламаси, бу — соликларнинг ЯИМдаги улуши курсаткичи. Бу ерда нафакат соликларни, балки бюджет ва бюджетдан ташкари жамгармалар — пенсия, йул ва бошкаларга ажратилаётган барча ажратмалар хам хисобга олинади. Бизда бу курсаткич — соликларнинг ЯИМдаги улуши — сунгги йилларда 30?35% даражасида сакланиб турибди. Бу купми ёки кам? Жавоб унинг нима билан солиштирилишига боглик. Агарда Шимолий Европа, Гарбий Европа мамлакатларини олсак, бу унчалик куп эмас — Голландия, Швецияда солик юки янада баландрок.
Бирок бундай таккослаб булмайди. Бой давлатлар билан эмас, балки тараккиётнинг ухшаш даражасидаги мамлакатлар билан солиштириш керак. Чунки давлат канчалик бой булгани сари унда уртача солик юкламаси баландрок булаверади, бойлар купрок тулай оладилар. Кашшок давлатлар узларига бундай хашаматни раво кура олмайди, чунки агар у ерда соликлар баланд булса, улар ракобатга дош бера олмайди, шунинг учун улар аввало бойларга етиб олиши керак.
Бизнинг даражамиздаги тараккиётга эга ва муваффакиятли ривожланиб бораётган давлатлардаги холатга назар ташласак, уларда солик юкламаси 20?25 фоиздан ошмайди. Биз учун энг макбули 20 фоиз, яъни хозиргидан 1,5 баробар камроги. Бу биринчи муаммо. Мадомики иктисодиётдаги солик юкини камайтирмас эканмиз, махсулотларимиз ракобатбардош булмайди.
< Айрим Осиё мамлакатларида давлат бюджетлари ва бюджетдан ташкари жамгармаларнинг 2015 йилдаги даромадлари. Манба: Осиё тараккиёт банки. Иккинчи муаммо — солик юкининг нотенг таксимланиши. Умумий солик юки жуда баланд, бирок кимдир камрок, кимдир эса купрок тулайди. Агарда сохалар буйича куриб чиксак, кишлок хужалиги камрок тулайди, чунки давлат фермерлардан маблагларни бошка даражада йигиб олади — пахта ва бугдойини давлат буюртмаси буйича арзон нархда сотиб олади. Бу ерда камрок туланади, демак бошка сохалар мос равишда соликларни купрок тулайди. Солик юкида солик режимлари даражасида катта бушликлар хам мавжуд. Умумурнатилган режим доирасида корхоналар 20 дан зиёд соликларни, ККСдан бошлаб, даромад солигигача тулаши лозим, етарлича куп микдордаги соликлар. Соддалаштирилган солик режими хам мавжуд. Бунда ягона солик тулови асосий солик хисобланади, у умумий даромад, яъни тушумдан туланади. Мазкур солик режимлари уртасида солик юкламасидан ута улкан бушлик мавжуд. Масалан, корхонада 100 киши ишлар эди, яна бир ходимни ёллашди ва 101 киши булишди. Натижада кичик корхона булмай колди. Кичикдан йирик корхонага утишда сизнинг солик юкингиз 3?8 мартагача ортиши мумкин (соха ва ККС туловчиларига етказиб берувчи эканингизга боглик равишда). Бу беъманилик, бошка хеч нарса эмас. Соддалаштирилган солик режимлари бор, бирок бунчалик катта фарк билан эмас! Фарк умумурнатилган режим фойдасига булиши хам мумкин, чунки соддалаштирилган режимдан кузланган маъно соликлар паст булиши учун эмас, балки солик маъмурчилиги соддарок булиши учун — улар содда булса хисобчиларни ёллашга хожат колмайди, тадбиркорнинг узи хисоб-китоб килади ва солик хисоботини топшираверади. Биздаги соддалаштирилган тизим, бу — тулаш, умуман олгандан имконсиз булган умумурнатилган солик юкидан кочиш имкониятидир. Ким умумурнатилган тизим буйича соликларни тулик тулаётганига назар ташласак, улар — казиб олинувчи ёки кайта ишланувчи табиий ресурсларга «утириб олган», яъни махсулотларига табиий рента деб аталувчи киймат кушилган корхоналар булиб, улар барча соликларни уз хисобларидан тулай оладилар. Ёки улар автосаноатга ухшаш монополистлар булиб, ушбу барча соликлар харидорлар зиммасига юклаб куйилган булади. Ёхуд бу корхона соликлардан озод килинган. Бир неча корхонадан бошка хеч ким ута юкори солик юки сабабли тулай олмайдиган умумурнатилган тизимни нима килиш керак, деб сурашади. Соликлар сонини кескин камайтириш керак, беш-олтитаси етарли. Кичик корхоналар умумурнатилган тизимга бажонидил утиши ва уса олиши учун солик юкини хам пасайтириш лозим. Кичик бизнес, бу — яхши, бирок куплаб сохаларда ракобатбардош булиш учун усиш керак. Микёс эффекти деган нарса бор — хамма сохаларда эмас, балки купларида. Ишлаб чикариш харажатларини камайтириш ва сифатни ошириш учун ишлаб чикариш микёсини кенгайтириш, кучлирок ускуналардан фойдаланиш лозим. Катта микёслар уртача чикимларни кискартириш ва махсулот сифатини оширишга имкон яратади, яъни ракобатбардошлиги ортади. Бизнинг солик тизимимиз эса корхоналаримизга микёсларни оширувчи афзалликлардан фойдаланишга тускинлик килади. Бу бизни ривожлантириш учун фалокатли холат хисобланади. Учинчи муаммо — мехнатга юкори солик солиниши. Агарда сиз унча куп булмаган 500 минг, 1 миллион сум ойлик олсангиз хам, бу пуллар нархлар олдидан катта булмай колган, барибир мехнатингиз учун куп солик тулашингиз керак. Куп солик солинадиган ривожланган мамлакатларда бундай маош ёки кам ойликдан мутлако солик олинмайди. Бу ерда эса тадбиркор сизга 1 миллион сум ойлик бериши учун бюджетга 600 минг сумга якин пул утказиб бериши керак. Агар ойлик баланд булса, солик юки янада ортади. Бу бир неча уринларда нотугри хисобланади. Биринчидан, бундай баланд соликлар ноконуний йулларни рагбатлантиради, «конверт» усулида тулаган осонрок. Умумий солик юкининг баландлиги, мехнатга солинадиган соликларнинг юкорилиги «кора» иктисодиётни рагбатлантиради. Иккинчидан, бундай баланд солик юки билан тадбиркорга куп одамларни ёллаш бефойда булиб колади ва у сермехнат эмас, балки одамлар камрок булган серкапитал ишлаб чикаришни йулга куйишга харакат килади. Бу нотугри, чунки бизда ишчи кучи куп, ишсиз одамларимиз хорижда мехнат килишга мажбур булмокда. Солик тизимимиз эса купрок одамларни ёлловчи сермехнат ишлаб чикаришни эмас, балки серкапитал ишлаб чикаришни кенгайтиришни ривожлантирмокда. Туртинчи муаммо сотишдан олинадиган соликлар (билвосита соликларнинг бир тури) билан боглик. Сотишдан олинадиган солик барча ерда бор, аммо унинг нозик жихати ушбу соликнинг кандай урнатилганида. Оддий махсулотни ишлаб чикариш учун битта корхона кифоя килади — хом ашёни олади, кайта ишлайди ва сотади. Аммо мураккаброк ишлаб чикариш бир неча корхоналарнинг узун занжирини ташкил этишни такозо этади. Уларнинг хар бири кушилган кийматнинг усишида иштирок этади. Агарда солик умумий тушумга урнатилган булса, хар бир боскичда сизни солик атрофингизни куршаб бораверади: сиз пахта ишлаб чикардингиз — солик тулайсиз, ип-газлама тайёрлашди — солик тулашди ва газлама тукишди, яна солик, тайёр куйлак нархи эса барча соликлар билан тилла бахосига етиб борди. Агарда компьютер ишлаб чикарсангиз борми, бундай солик тизими билан унинг бахоси олмос билан тенглашади. Шунинг учун бутун дунёда сотишдан олинадиган солик кушимча кийматни яратишнинг барча боскичларидаги тушумлардан эмас, балки сотишнинг сунгги боскичида (яъни чакана савдода) солинади. Масалан, Япония ва АКШда мазкур амалиёт занжирнинг барча боскичларида кулланилади, бирок махсулотнинг умумий нархи билан эмас, балки кушилган киймат — ККС билан. Бундай холатда сиз ишлаб чикариш жараёнида кушилган киймат учунгина солик тулайсиз. Пахтани 100 сумга сотиб олиб, 120 сумга ип-калава тайёрлайсиз, бунда ККС 100 сумга эмас, балки 20 сумга кушилади холос. Натижада занжир узунлиги соликларнинг умумий микдорига таъсир курсатмайди, яъни иккиламчи, учламчи вахоказо соликлар йук. Биздаги вазият эса бутунлай ноодатий. Бизда хам ККС бор, бирок ишлаб чикаришнинг барча боскичларида умумий тушумга солинадиган соликлар хам сакланиб колади. Умумий солик солиш тизими буйича корхона 20 фоиз ККС тулайди, бирок умумий тушумдан яна солик тулайди — пенсия, йул, мактаб жамгармаларига ажратмалар, умумий тушумдан 3,5 фоиз, бу — жуда катта ракам. Идеалда эса ККС туланса, умумий тушумдан солик туланмаслиги керак. Бундай солик тулаш тартибида мехнат таксимоти, ихтисослашув, юкори кушилган кийматга эга махсулотлар яратиш имкониятларини йукка чикарасиз. Бундай солик тизими мамлакатни хом ашё дахмазасига дучор килади, энг яхши холатда — ип-калава ишлаб чикарилади, бирок ракобатбардош тайёр махсулот эмас. Агарда сиз соддалаштирилган солик солиш тизимида булсангиз, ягона солик тулови — бу хам умумий тушумга солинадиган солик хисобланади, у ерда барча ушбу соликни тулайди ва у ерда мураккаб занжирни яратиш керак эмас. Мен мазкур соддалаштирилган режимни бекор килишга чакирмайман, балки корхона умумурнатилган солик солиш тизимига утишлари ва ККС туловчиларига айланишларини хохлайман. Хозирча биздаги барча корхоналар соддалаштирилган режимда экан, занжирни барпо этиш имконсиз. Агарда сиз умумурнатилган режимда булсангиз, занжирларни хам барпо этиб булмайди. Чунки умумий тушумга солинадиган солик мавжуд. Бизнинг шароитда ККС уз карама-каршилиги — умумий тушумга солинадиган соликка хам айланади, чунки ККС хисоб-китоблар устига курилган (бирор махсулот сотганингизда дастлаб махсулотнинг барча кийматидан ККС тулайсиз, сунгра аввалрок занжирнинг бошка иштирокчилари тулаган ККС хисобини хам килишингизга тугри келади). Бизнинг иктисодиётимизда ККС туловчилари жуда кам, барчаси соддалаштирилган режимга кочиб утишган ва шу сабабдан мазкур занжирда доимий равишда фарклар вужудга келади: хаттоки кимдир ККС тулаган булса хам сизга етиб келгунича хеч булмаса битта оралик пайдо булади ва сиз уша ККС учун хам тулов килишингизга тугри келади. Ва сизнинг ККС умумий тушумнинг 20 фоизига якинлашади — бу жуда катта солик! Мавжуд солик тизими туфайли на кичик бизнес уса олади (микёс), на кушилган кийматни яратишнинг узун занжирини кура олади (ихтисослашув). Карийб барча замонавий ракобатбардош ишлаб чикариш эса мазкур икки эффектдан фойдаланишга асосланган. Яъни бизнинг солик тизимимиз бизнесимизни самарасиз ва ракобатга чидамсиз холатга келтириб куйган. Ва бешинчи муаммо солик маъмурчилиги масалаларига алокадор. Улар солик солишнинг ута мураккаб даражаси билан боглик. Агарда солик тизими ислох килинса, солик маъмурчилигидаги куплаб муаммолар бартараф этилган булар эди. — Фармон билан тузилган солик конунчилигини такомиллаштириш буйича ишчи комиссия нималарга эътибор каратиши лозим? Кандай боскичларни ажратиб олиш лозим? — Солик тизимимиз боскичма-боскич ислох килишга ярокли эмас, у бир вактда, бутунлай ва тулик алмаштирилиши керак. Иктисодиётимизни хамма томондан коплаб олган бу махлукни кандай килиб боскичма-боскич ислох килиш мумкинлигини тасаввур кила олмайман. Уни хеч ким атайин уйлаб топгани хам йук, у уз-узидан, куп холларда энг яхши истаклардан пайдо булди. Пул етмайдими — келинглар, янги солик жорий этамиз. Тадбиркорлар тулай олмаяптими — келинглар, уларни соликлардан озод киламиз ёки янги режим уйлаб топамиз. Хеч булмаса умумурнатилган режимни кескин узгартириш керак, хамма хал килувчи муаммолар уша ерда. 20 дан зиёд соликлардан 5?6 тасини колдириш керак, Грузия 2004—2005 йилларда килгани каби. Солик ставкаларини пасайтириш, бизнес учун макбул холга келтириш лозим. Табиий рентани чикариш ташлашни истасангиз, тадбиркорлар учун махсус режим ташкил этинг ёки улар учун махсус соликлар жорий этинг. Бирок колган корхоналарни уз холига куйинг, улар учун макбул солик юкини яратинг. — Солик имтиёзлари хакидаги фикрингиз кандай? — Самарали солик тизими учун имтиёзларнинг кераги йук. АКШда бизнес ташкил этсангиз, бир неча соликлар бор, барча оддий ва хаммабоп. Камрок солик тулашни истайсизми, мос келадиган солик тизимига эга штатни топинг. Хеч ким сизга имтиёз бермайди. Мислсиз даражадаги имтиёзларнинг мавжудлиги солик тизими ишламаётганидан дарак беради. Айнан ушбу соликларни тулаш имкони йуклиги учун имтиёзлар берилади. Бирок имтиёзлар факатгина солик тизимининг заифлигидан далолат бермайди. Улар жуда хавфли хамдир. Имтиёзлар корхоналарга нотенг шароитлар яратади (кимгадир имтиёз тегади, кимга эса йук). Натижада ривожланиш двигатели хисобланган ракобат вайрон булади. Нотабиий холат вужудга келади: энг кучлилар эмас, балки «безорилар» яшаб колади. Ва бу иктисодиётимиздаги ракобатбардошлиликнинг паст даражада эканига яна бир сабаблардан бири. Шунинг учун вазифамиз солик тизимини шундай яратиш керакки, хеч кандай имтиёзларсиз ишлаш мумкин булсин. — Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона ижтимоий тулов 25 фоиздан 15 фоизга туширилганидан сунг уч йил ичида бюджет 400 млрд сум камрок даромад курди. Бирок янги иш уринлари етарлича яратилмади. Бу хакда якинда молия вазири уринбосари айтиб утди. — Бу умумий масалаларни хал этмасдан туриб хусусийларга утмаслик кераклигини англатади. Солик ставкалари туширилиб, бюджетга тушум ортишини ифода этувчи Лаффер эффекти иш бериши учун, биринчидан, мавжуд умумий солик юкламаси сезиларли даражада узгартирилиши лозим. 10 фоизга кискартириш тадбиркорларда «конвертларда» тулаётган даромадларни конунийлаштириш ва купрок расмий ишчиларни олиши учун етарлича рагбат уйготмади. Хал килувчи муаммо, масалан, корхона купрок ишчиларни ёллашни хохламаётганида булиши хам мумкин. Чунки уларни ёлласа, улар умумурнатилган солик солиш тизимига утказилади ва натижада уларни шунчаки ёпишга тугри келади. Агарда Лаффер эффектига эришишни истасангиз, солик юкини сезиларли даражада камайтиришингиз керак. Иккинчидан, бизнесни ривожлантириш хохишига факатгина соликлар таъсир курсатмайди. Барча инвестицион мухит узгартирилиши лозим. Солик тизимидан ташкарига чикар экансиз, куплаб саволларга дуч келасиз: банк билан узаро алокалар, конвертация, «накд-накдсиз» хисоб-китоб муаммоси, лицензия, рухсатномалар олиш, текширувлар, коммунал тармокларга уланиш, газ ва электр билан таъминлаш муаммолари. Аксарият корхоналар ушбу муаммолар хал этилмагани сабабли тулик кувват билан ишлаётгани йук ёки тухтаб колмокда. Шунинг учун бу ерда соликни камайтирганингиз ёки камайтирмаганингиз билан хеч нарса узгармайди. Комплекс ёндашув керак. Улар булса кичик бизнесга навбатдаги имтиёзларни бериб, умумурнатилган ва соддалаштирилган тизимлар уртасидаги ораликни янада катталаштиришди. Барча солик тизимларини буткул кайтадан куриб чикиш лозим. бунда бошка ислохотларни хам утказиш керак: валюта, банк, пул билан мулокот, маъмурий, аграр вахоказо. — Миллий бизнесга «солик таътили» тушунчаси татбик килинди. Бизнинг шароитда ушбу воситага эхтиёж кай даражада? — Бу навбатдаги имтиёз. Солик таътиллари бошловчиларга тез-тез такдим этилади — канчадир муддат соликлардан ва текширувлардан озод килинади. Бу мантикий. Аммо бу ерда бир муаммо вужудга келиши мумкин. Корхона бир йил давомида ишлайди, таътил тугаганда эса ёпилади ва янгиси очилади. Бу орка томони. Кайтараман, бу ерда муаммо имтиёзларда эмас. Солик тизимини оддий, шаффоф ва бизнес учун малолланмайдиган холга келтириш керак. Шунда хеч кандай имтиёзларга хожат колмайди. — Даромад солигининг кайси бири афзалрок — текисми ёки усиб борувчи? — Россия, Козогистон, Грузия ва бошка куплаб мамлакатлар тажрибаси даромад солигининг текис шкаласига утилгани яхши самара берганини курсатди. У оддий ва мехнатга солинган умумий солик юкининг камайишини англатиб, биз учун жуда мухим.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.