Самаркандда абдулла долларчи пичокланди бир неча минг доллари угирланди — узбекистон

Самаркандда абдулла долларчи пичокланди бир неча минг доллари угирланди — узбекистон

Самаркандда “абдулла долларчи” пичокланди, бир неча минг доллари угирланди — узбекистон

Самарканд вилоятининг Пастдаргом туманида халк орасида “Абдулла долларчи” деб ном чикарган 34 ёшли тадбиркор пичоклаб кетилди. Гувохларнинг Озодликка айтишича, 1 ноябрга утар кечаси номаълум шахслар тадбиркорни пичоклаб, ёнидаги бир неча минг долларини угирлаб, узини олма богига ташлаб кетишган. Пичокланган тадбиркор Пастдаргом туман касалхонасига огир ахволда ёткизилди.
Пастдаргом туман хукук-тартибот идораларида ишловчи мулозимнинг Озодликка айтишича, асли исми Абдулла Орифжонов булган тадбиркорни номаълум шахслар унинг пулини угирлаш максадида пичоклаганини тасдиклади.
— Пичоклаб пулини олишган. Бир неча минг доллар пули йук. Узини олма богга ташлаб кетишган. Хозир бу буйича тергов бормокда. Пичоклаганлар кидирилмокда, — деди Пастдаргом хукук-тартибот идораларида ишловчи мулозим Озодликка.
Пастдаргом туманининг энг бой кишиларидан саналган Абдулла Орифжоновнинг бир неча дукони бор, айни пайтда у долларфурушлик билан хам шугулланган.
Хамкишлокларининг айтишича, шунинг учун хам у туманда “Абдулла долларчи” деб ном чикарган.
— Йирик микдорда доллар алмаштирмокчи булганлар Жума шахридаги унинг точкаларига боришарди. Майда-чуйда алмаштирмасди. Айтишларича, уни пулини олиш учун пичоклашган. Сабаби, ёнида хамма вакт беш-ун минг доллари буларди уни, — дейди пичокланган тадбиркорни якиндан билган пастдаргомликлардан бири.
Узбекистонда маиший муаммолар негизида содир булган бошка шу каби фожеалар тугрисида Озодлик бир неча бор хабар килган.
Утган ой Сурхондарёнинг Кизирик туманида халк орасида “Зулайхо Тиллочи” деб ном чикарган 36 ёшли тадбиркор Зулайхо Худоймуродова чаваклаб, улдириб кетилгани ва котилликда гумонланиб, тиллочи аёлнинг доимий мижози булган хомиладор аёл кулга олингани хакда Озодлик хабар берганди.
Сентябр ойида Тошкент вилоятининг Келес шахрида усмир угирлик максадида хонадонлардан бирига кириб, шу хонадонда яшовчи аёлни суйиб ташлаган, эрини пичоклаб яралаганди.
Август ойида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 38 ёшли М. М. исмли собик махкум Назарбек махалласининг Тарнов дахасида яшовчи 79 ёшли отахон Маъруф Комиловнинг уйига камокдаги углидан хабар олиб келган булиб, мехмон булиб колган ва ярим тунда отахон, унинг 64 ёшли ногирон синглиси Шаходат ва 49 ёшли кизи Шарифани бугизлаган эди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.