Самаркандда тасвирий санъати кургазмаси булиб утади — узбекистон
Самаркандда тасвирий санъати кургазмаси булиб утади — узбекистон
3 ноябрь куни Самарканддаги Чорсу тасвирий санъат галереясида Сехрли Словакия фотокургазмаси ва словак иллюстраторлари — 1967?2013 йилларда Братиславадаги халкаро биеннале совриндорларининг графика кургазмаси булиб утади. Кургазмалар омма учун 3 декабрга кадар очик булади, хабар килди Словакиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.
Экспозиция Словакия Ташки ва Европа ишлари вазирлиги давлат котиби Лукаш Паризекнинг Узбекистонга ишчи ташрифи хамда Словакия Республикасининг Европа Кенгашига раислиги доирасида ташкил этилмокда.
Сехрли Словакия фотокургазмасида Марказий Европа юрагида, Дунай дарёси ва баланд Татри тоглари уртасида жойлашган ушбу мамлакатни тасвирловчи 30 фотосурат намойиш этилади. Фотосуратлар муаллифи — словак фотосуратчиси Ладислав Стругар. У уз ишларида Словакиянинг табиат ва шахар манзаралари, тарихий ва замонавий архитектура иншоотларини акс эттиради. Словак иллюстраторлари кургазмасида эса болалар китоблари рассом-иллюстраторларининг энг яхши ишлари урин олган.
Комментарии 0