Самаркандда трамвай катнай бошлади — узбекистон

Самаркандда трамвай катнай бошлади — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самаркандга сафари вактида янги трамвай йуналиши билан танишди. Бу хакда «Узбекистон темир йуллари» АЖ ахборот хизмати хабар килди.
Линиянинг умумий узунлиги 34,8 км булиб, унда туртта йуналиш мавжуд. Биринчи боскичда 11,4 км лик темир излар ёткизилади. Бугунги кунгача 7,2 км лик участка куриб тамомланди.
«Узбекистон темир йуллари» бошкаруви раисининг биринчи уринбосари Акбар Шукуровнинг таъкидлашича, янги йуналишда Темирйул вокзали — Сартепа йуналиши буйича трамвай катнови йулга куйилади. Жадвалга кура 6:00 дан 23:00 га кадар йуловчиларга хизмат курсатилади. Линияда 7 дакика ораликда саккизта таркиб харакатланади. Трамвай линияси буйлаб автобус бекатлари билан бирлаштирилган 26 та бекат курилди.
Айни пайтда вокзалдан Сиёб бозорига кадар 5 км лик линияни ёткизиш ишлари давом эттирилмокда. Мазкур участкада трамвайларга хизмат курсатиш учун Рудакий ва Гагарин кучалари чоррахасида депо курилмокда. Трамвай харакати учун электр энергиясини туртта таянч подстанция оркали етказиб бериш режалаштирилган.
Кейинги боскичда 23,4 км трамвай линияси ёткизилади. Биринчи навбатда Спитамен кучаси оркали вокзалдан Кимёгарлар шахарчасигача булган тармок бунёд этилади. Кейин эса Нарпай кучаси оркали вокзалдан Кимёгарлар шахарчасига трамвай линияси етказилади.
Линиядаги ишлар учун Тошкентда фаолият курсатган хайдовчилар жалб этилди. Бундан ташкари, 20 дан зиёд хайдовчи ва линияга хизмат курсатиш буйича мутахассис тайёрланди. Жами булиб 43 киши ишга кабул килинди. Самарканд депоси кошида Трамвай хайдовчиларини тайёрлаш маркази очилди.
Комментарии 0