Самвел бабаян футбол буйича терма жамоага рахбарлик килишда давом этади — узбекистон

Самвел бабаян футбол буйича терма жамоага рахбарлик килишда давом этади — узбекистон

Самвел бабаян футбол буйича терма жамоага рахбарлик килишда давом этади — узбекистон

Футбол буйича Узбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян лавозимидан четлатилмайди ва миллий терма билан ишлашда давом этади, деб хабар берди Футбол федерацияси (УФФ).
Жахон чемпионати-2018 га Осиё саралаш боскичи саккизинчи тури доирасида Эронга карши сафарда кечган учрашувдаги маглубиятдан сунг ижтимоий тармоклар ва ОАВда терма жамоа мураббийини истеъфога чикариш тугрисида чакириклар пайдо булган эди. Шу муносабат билан УФФ расмий баёнот билан чикди.
«Узбекистон Футбол Федерацияси жахон чемпионати саралаш уйинларидан кейин ишкибозлар ва турли ОАВда юзага келган вазиятдан хабардор ва миллий терма жамоанинг кейинги такдири хакидаги бахс ва мунозаралар, таклиф ва мурожаатларни жуда яхши тушуниб турибди. Узбекистон Футбол Федерацияси хар бир футбол ишкибози узининг шахсий фикри борлиги ва уни эркин ифода килиш ваколатига эга эканлигига хурмат билан карайди», — дейилади баёнотда.
«Миллий терма жамоанинг жахон чемпионати саралаш уйинларидаги иштироки, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоларининг атрофидаги хавотирли фикрларга хурмат саклаган холда маълум киламизки, Узбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб куйиш учун имконият беради. Узбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга карши сафардаги уйини хамда 5 сентябрь куни Кореяга карши Тошкентдаги уйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди», — дея кайд этади УФФ.
Федерация шу йилнинг сентябрь ойида УФФ навбатдаги Конференциясини утказиши хакида хам хабар килди. Унда ташкилий масалалар, шу жумладан, Узбекистон Футбол Федерацияси Президенти ва рахбарлик лавозимларининг сайлови, УФФ структурасини узгартириш ва кадрлар масаласини кайта куриб чикиш, шунингдек, мамлакат футболини ислох килиш буйича дастурларни тузиб чикиш каби долзарб масалалар куриб чикилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.