Санъаткорларнинг муомала ва кийиниш маданияти назоратга олинади — узбекистон

Санъаткорларнинг муомала ва кийиниш маданияти назоратга олинади — узбекистон
2017 йил 3 ноябрь куни Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хамда Республика Маънавият ва маърифат маркази уртасида Хамкорлик Меморандуми имзоланди. Бу хакда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар бермокда.
Тадбирда Маданият вазирлиги хамда Республика Маънавият ва маърифат маркази марказий аппарат ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мазкур давра сухбатини маданият вазири Б. Сайфуллаев кириш сузи билан самимий очиб берди, маданият ва санъат сохасида ислохотларни ривожлантириш маънавий-маърифий таргибот тизимини йулга куйишнинг асосий тамойилларидан бири эканлигини алохида таъкидлади. Республика Маънавият ва маърифат маркази рахбари А. Кодиров ушбу Меморандумда курсатиб утилган барча хамкорликдаги ишлар юзасидан таклифлар билдирди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази хамда Маданият вазирлиги уртасида тузилган бу хамкорлик асосида театр санъати, миллий ва замонавий кушикчилик, ракс санъати хамда телерадиоканалларда эфирга узатиладиган кушик ва клипларнинг мазмун-мохияти, мамлакатимизнинг санъат саройларида такдим этиладиган концерт дастурларининг узбек миллий маънавиятини юксалтиришга кушаётган хиссасини оширишга каратилган таргибот ишлари, ижодкорларнинг фаолияти, кийиниш маданияти, сахнада узини тутиши, имиджи, муомала маданиятини назоратга олишни кузда тутувчи хамкорлик ишлари, маънавий-маърифий ва ахлокий тарбия масалаларида кенг куламли фаолият олиб бориш назарда тутилган.
Комментарии 0